Экстремизм жамиат хавфсизлигига таҳдид
23 ноябр 2022 й.
559 марта ўқилди.

Экстремизм жамиат хавфсизлигига таҳдид
Ислом динининг мўътадиллик ва енгилликка чақирувчи, машаққат ва қийинчиликларни бартараф этишга асосланган таълимотларига зиддир. Зеро, Ислом динининг енгиллиги унинг ўзигагина хос бўлган, бошқа динлардан ажратиб турувчи хусусиятидир.
Маълумки, бузғунчи ғояларга асосланган халқаро терроризм ва экстремизм, унинг ҳар қандай кўриниши кишилик жамиятининг ўтмишида ҳам, бугунида ҳам бутун-бутун халқлар бошига оғир кулфатлар ёғдирган. Ҳар йили унинг тажовузидан 100 мингдан ортиқ бегуноҳ кишилар қурбон бўлмоқда, жамият ривожланиши, айрим давлатлар, минтақалар ва инсоният цивилизациясининг тараққиётига жиддий таҳдид солмоқда ва мудҳиш оқибатлар келтириб чиқармоқда.
“Экстремизм” тушунчаси муқаддаси динимизнинг илоҳий китоби Қуръони карим оятлари ва Пайғамбар алайҳиссалломнинг ҳадисларида келган “ғулув”, “туғён”, “ҳаддан ошиш” каби маънони англатиб, динимиз таълимотида уларнинг барчаси қораланган ва мусулмонлар бундай амаллардан қайтарилган.                                                                  Қуръони каримда ғулув лафзи бир неча ўринларда зикр қилинган бўлиб, мўмин-мусулмонларга мана шундай туғён, ҳаддидан ошишдан қайтарилган. Масалан,   Ҳуд сурасининг 112-оятида: “Бас, (эй, Муҳаммад) буюрилганингиздек тўғри бўлинг! Сиз билан бирга тавба қилганлар ҳам (тўғри) бўлсинлар! Ҳаддан ошиб кетмангиз, (эй, мўминлар!) У қилаётган ишларингизни, албатта, кўриб турувчидир” деб марҳамат қилган.
Ислом дини тавҳид дини,  якка худолик дини ҳисобланади. Исломда  якка-ю ёлғиз Аллоҳга  ибодат қилишга буюрилган бўлиб, динда ғулувга кетиш, ҳаддан ошиш, туғёндан қайтарилган. Бунинг асл сабаби эса ғулув ва ҳаддан ошиш ихтилофга, гуруҳбозликка олиб келади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Улар (мушриклар) динларини бўлиб юбориб, (турли) фирқаларга ажралгандирлар. Ҳар бир фирқа (одамлари) ўз наздиларидаги нарса (ақида) билан шоддирлар” (Рум, 32).
Динимизда ғулувга кетишнинг бир қанча ёмон оқибатлари бор. Энг аввало, бу инсоннинг  ақидасини бузилишига сабаб  бўлади. Тарихда пайдо бўлган бузғунчи оқимларнинг юзага келиши асосан динда ғулувга кетишнинг оқибатидир. Баъзи, хавориж ва мўътазилалар амру маъруф ва наҳий мункарда ҳаддан ошиб, мусулмонларнинг имомига қарши чиқишга йўл очдилар. Яъни, уларнинг назарида давлат раҳбарига қарши чиқиш амру маъруф ва наҳий мункар қилиш демакдир. Ҳолбуки, Пайғамбар алайҳиссалом биз умматларини раҳбарларга қарши чиқишдан қайтарганлар. Қуйидаги ҳадисда шундай дейилган: “Ким амирининг бирор ишини ёқтирмаса, унга сабр қилсин. Чунки, бирор киши бошлиғининг итоатидан бир қарич чиқса ва шу ҳолида ўлса, жоҳилият ўлимида ўлибди” (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Бугун биз катталар, ота-оналарнинг  асосий вазифамиз ёшларимизнинг иймон-эътиқодини мустаҳкамлаш, иродасини бақувват қилиш, уларни ўзининг мустақил фикрига эга бўлган баркамол инсонлар этиб тарбиялаш. Уларнинг тафаккурида ўзлигини унутмаслик, ота-боболарнинг муқаддас қадриятларини асраб-авайлаш ва хурмат қилиш фазилатини қарор топтиришдир.

Жондор тумани “Работўғлон” жоме масжиди имом-хатиби Раҳмонов Алламурод
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram