УСТОЗЛАР ДОИМ ЭЪЗОЗДА
30 сентябр 2024 й.
176 марта ўқилди.

УСТОЗЛАР ДОИМ ЭЪЗОЗДА
Оламда кўп эрур, муборак онлар,
Табаррук зотлар ҳам гарчанг кўп эрур,
Сизгадур илк раҳмат, Азиз устозлар,
Мунис муаллимлар, Сизга ташаккур
Юртимизда ҳар йили 1 октябрь устоз ва мураббийлар куни байрами сифатида кенг нишонланади. Албатта, бу байрам мустақил Юртимизда устозларга бўлган ҳурматнинг рамзий ифодаси бўлиб, аслида устозларга эҳтиром аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган буюк қадриятларимиздан саналади.
Қуръони каримда ўзи эгаллаган илмни бошқаларга ўргатган устозларнинг шаъни-шарафи нақадар улуғлиги ҳақида бундай марҳамат қилинади: “...Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни баланд даража (мартаба) ларга кўтарур” (Мужодала сураси, 11-оят). 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар: "Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳатто ковагидаги   чумоли   ва  ҳаттоки   балиқгача   одамларга  яхшиликни  таълим берувчига салавот айтадилар" (Имом Термизий ривояти).
Устозлар маънавият осмонида мусаффо зиё таратиб турган йўлчи юлдуздирлар, улар туфайли одамлар тўғри йўлни топадилар, уларнинг шарофати билан жаҳолат зулматларидан ёруғликка етишадилар.
Бинобарин, устозу муаллимларни рисоладагидек ҳурматламай, ҳақларини муносиб равишда адо қилмай туриб, фарзандларимиздан эл-юрт, жамият, қолаверса, бутун дунё учун фойдаси тегадиган етук шахсларни кутиш мумкин эмас.
Устоз деганда фақат диний билмларни таълим берган кишилар эмас, балки ҳар қандай фойдали илм ўргатувчи шахс назарда тутилишини унутмаслик лозим. Чунки муқаддас динимизда илмлар диний ёки дунёвийга ажратилмайди. Балки фойдали ва фойдасизга тақсимланади. Инсоният учун фойдали бўлган ҳар қандай илм Исломда ардоқланади.
Устозлик мақоми жуда ҳам олий саодат. Дин йўлида бизга сабоқ берган, ҳаётда ўз ўрнимизни топишимизга кўмак берган муҳтарам устозларимизни доимо эъзозлаймиз. Аллоҳ шарафли ва масъулиятли касбда собитқадам бўлган азиз устозларимизга куч-қувват, илму ирфонларини янада зиёда қилсин, икки дунё саодатига мушарраф этсин, деб илм йўлида хизмат қилиб юрган барча устозларимизни дуо қиламиз.
Луқмон Исоев, Шофиркон туман “Саид Ато” жомеъ масжиди имом-хатиби 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:40
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram