ИСЛОМДА ҲИЖРАТ ҲАҚИДА
16 декабр 2024 й.
«орқага
125 марта ўқилди.
ИСЛОМДА ҲИЖРАТ ҲАҚИДА
Муқаддас динимизда мусулмонлар аввалга Ҳабашистонга, кийинчалик Муҳаммад алайҳиссалом бошчилигида Маккадан Мадинага ҳижрат қилганлари маълумдир. Ва мана шу кейингиси динимиздаги улуғ ходиса сифатида қамарий йил ҳисобининг бошланиши санаси сифатида танилган.
Агар биз маскур ҳижратларда мусулмонлар ўз яшаб турган бошқа юртларга кўчиб кетишга жонлари, этиқодлари ва мол-мулкларига нисбатан хатарнинг ўта кучайганлиги оқибатида содир бўлган.
Ҳижрат икки турга: юртни тарк этиш ва гуноҳларни тарк этиш кабиларга бўлинади.
Аби Усмон Мужошиъ ибн Масъуд ривоят қилган ҳадисда айтилади: Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Макка фатихидан кейин ҳижрат йўқ...”, дедилар (Имом Бухорий риваяти). Мазкур ҳадисни ўзидан олдин келган ҳижрат ҳақидаги ҳадисларни бекор (насх) қилувчи эканлигини уломаларимиз такидлаганлар.
Яна бир хадисда: “Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганлар: Қўли ва тили билан ўзгаларга озар бермаган киши мусулмондир. Аллоҳ таоло ман этган нарсалардан қайтган киши Худо йўлида ҳижрат қилган кишидир. (Имом Бухорий ривояти) дейилади. Уломалар хадисини шархлаб, ундаги “ҳижрат”дан мурод ”тарк қилишдир”, деганлар. Мана шу турдаги ҳижрат бугун ҳам мавжудлиги хадисдан маълум бўлади.
Бугунги кунда содда мусулмонларни ҳижратга тарғиб қилишга уринаётган баъзи шахслар ёшларни ўз оиласи, ватанини тарк этишга чақириш учун Қуръон карим оятлари ва ҳадисларнинг маъноларини ўз манфаатларига мувофиқ талқин қилмоқдалар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ва узотдан кейин ислом давлатини бошқарган хулафои рошидинлар ўзга юртларда яшаётган мусулмонларни ҳеч қачон мусулмон давлати ҳудудига кўчиб келишларига дават қилмаган ва уларнинг ўз юртларида яшашларига эътироз билдирмаганлар.
Айрим тоифалар ҳижрат масаласида Қуръон каримнинг “Нисо” сураси 97-оятини далил қилади: “Ўзига зулум қилувчи ҳолида жони олинаётганларга фаришталар: “Нима қилаётган эдинглар?” дерлар. Улар: “Ер юзида бечора эдик” дерлар. “Аллоҳнинг ер кўп эди-ку, ҳижрат қилсангиз бўлмасмиди?” дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳанамдир. У қандай ҳам ёмон жой!”.
Ваҳоланки, уламолар мазкур оят аввал исломни қабул килиб Маккада яшаб келган бўлсада, Бадр жангида (624 й.) маккаликлар сафида туриб, мусулмонларга қарши жангда иштирок этганлар ҳақида нозил бўлганини таъкидлайдилар.
Шунингдек, уламоларнинг фикрига кўра, юқоридаги оят зажр, яъни қўрқитиш маъносидаги матн бўлиб, бундай матнлардан хулоса қилиш учун асл ҳукумларга қайтилади. Яъни асл ҳукум бўйича мусулмонлар ҳеч қачон дўзахда абадий қоладиган кофир бўлмайди.
Ватанни сотиш, ўз юрти ва ватандошларига зарар етказиш, ота-онани норози қилиб оқ бўлиш эса ислом талимотида оғир гуноҳ ҳисобланади.
Ибн Умар (р.а.)дан ривоятқилинган хадисда айтилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига бир киши келиб “Эй Аллоҳнинг Расули, мен ота-онамни йиғлатган ҳолда ташлаб, ҳижрат қилиш учун сизнинг ҳузрунгизга келдим”, деди. У зот (с.а.в.) эса: “Ота-онанг олдига қайтиб, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин”, деб жавоб бердилар.
Ғолиб Муротов,
“Хокимулломир” масжиди имом-хатиби
“Хокимулломир” масжиди имом-хатиби