ҚАБР ЗИЙНАТЛАНМАЙДИ ВА УНГА БИНО ҚУРИЛМАЙДИ
09 декабр 2021 й.
767 марта ўқилди.

 
ҚАБР ЗИЙНАТЛАНМАЙДИ ВА УНГА БИНО ҚУРИЛМАЙДИ

Динимизда қабрлар инсон хотирасидаги асосий нарсалардан бири саналади. Чунки ўтган умматларнинг залолатга кетишлиги айнан қабрлар сабабли бўлган. Шунинг учун Исломда бу масалага алоҳида этибор қаратилган. Инсон вафотидан кейин ҳар қандай нарсани қабр устига қўйиш жоиз эмас. Албатта, олдин ўтганларга белги учун тош қўйиш бундан мустасно. 
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрни бўр билан сувалишидан, уларнинг устига ёзилишидан, уларнинг устига бино қурилишидан ва қабрларни босилишидан қайтарганлар" (Термизий ривояти). Ҳадисдан кўриниб турибдики, қабристонда қабр устига қимматбаҳо тошларни кўз-кўз қилиб қўйиш жоиз эмас. Шу билан бирга дафн маросими ва зиёрат учун борганда ҳам босадиган қадамни жуда ҳам эҳтиётлик билан босиб, ер остига ётган марҳумлар биздан олдинги аждодларимиз эканлигини унутмаслигимиз лозим. 
Имом Моликнинг шогирдлари Ибн Абдулҳакам “Қабр устига бино қуришни, қимматбаҳо тошлар ўрнатишликни, васият қилган одамнинг васиятига амал қилинмайди”,-деганлар. Ҳанафий мазҳаби уламолари қабрнинг йўқолиб кетиши ёки хорланиши туфайли белги қўйишликка зарурат туғилса, белги бўладиган нарсани ёзса бўлади, деганлар. Юқоридаги кўрсатмани яхшилаб ўрганиб, шунга кўра иш тутиш бўйича ҳозирги кунимизда жуда катта эҳтиёж бор. Энг ачинарлиси баъзи жойларда ушбу таълимотларга умуман амал қилмасдан худбинлик, кимўзарлик, кўз-кўз қилишлик ҳолатлари учраб турибди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта бирингизнинг, чўғ устига ўтириши, у кийимини куйдириб, баданига ўтиши, унинг учун қабр устига ўтирганидан кўра яхшироқдир", дедилар. (Муслим, Абу Довуд, Насаий ривояти). Ушбу ҳадис орқали қабр устига оёқ босиш, уни оёқости қилиш ва қабр устига нисбатан эътиборсизлик билан ўтириш қанчалар оғир гуноҳ эканлиги кўриниб турибди. Ҳанафий мазҳабига кўра қабрнинг усти бир қарич миқдорида тупроқ билан кўтаришлиги кифоядир. Туянинг ўркачига ўхшатиб кўтарилади. Қабрни гипс билан суваш, устига бино қилиш, ёзув ёзиш, унинг ёнида ётиб қолиш, масжид қилиш, уни ўпиш, тавоф қилиш, унинг ёнида хушбўй нарса тутатиш, унинг тупроғидан шифо тилаш каби ишлар макруҳдир. Қабрнинг устига майда тошлар, бир дона каттароқ тош қўйиб белгиланса жоиз. Қабрнинг устига сув сепиш маҳбубдир. Ҳўл шохларни ва райхон каби нарсаларни қабр устига қўйиш суннатдир. Қабр устида ўсиб турган майса ва ўсимликларни қуримасдан олдин олиш макруҳдир. Чунки ҳўл набодотнинг тасбеҳидан майитга фойда етиб туради. Шунинг учун қабристон одобларига амал қилиш билан марҳумлар руҳини шод қилмоғимиз лозим.

Шофиркон туман “Саид Ато” жомеъ масжид

имом-хатиби Луқмон Исоев 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram