НАСАБНОМА 23-қисм
08 июн 2020 й.
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
1036 марта ўқилди.
НАСАБНОМА
23-қисм
Ал-Бинкатий البنكتي
Бинкат – Самарқанд Суғдидаги Иштихон қишлоғи.
Абул Ҳасан Али ибн Юсуф ал-Бинкатий шу қишлоқдан.
Бу киши фақиҳ, солиҳ, қори ва ҳожи эдилар. Маккаи му-
каррамада Абу Муҳаммад Абдулхолиқ ибн Муҳаммад аз-Зу-
байдий ал-Муқридан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу
Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий таълим олганлар.
Ат-Тахсонжкатий التّخسانجكتي
Тахсонжкат – Самарқанднинг Суғд қишлоқ ларидан.
Абу Жаъфар Муҳаммад ат-Тахсонжкатий шу
қишлоқдан.
Ат-Тахсижий التّخسيجى
Тахсижа – Самарқанддан беш фарсах узоқликдаги
Абғар ноҳиясида жойлашган қишлоқ.
Абу Язид Холид ибн Казда ас-Самарқандий ат-
Тахсижий ал-Абғарий шу қишлоқдан. Бу киши олим
ва ҳофиз ал-ҳадис эдилар. Абдулкарим ибн Ҳабиб ал-
Бағдодий ва Исҳоқ ибн Яъқуб ас-Самарқандийдан ҳа-
дис ривоят қилганлар.
Ат-Турбоний التّرباني
Турбон – Самарқанддан беш фарсах узоқликдаги
қишлоқ. У Фаранкадда жойлашган.
Абу Али Муҳаммад ибн Юсуф ат-Турбоний шу
қишлоқдан бўлиб, машҳур муҳаддис ва фақиҳ эдилар.
Ҳижрий 323 (милодий 936) йилда вафот этганлар.
Ат-Тузижий التّوذيجي
Тузиж – Сирдарё ортида жойлашган Рудбор ноҳия-
сидаги қишлоқ.
Абу Ҳомид Аҳмад ибн Ҳамза ар-Рудборий шу қиш-
лоқдан бўлиб, Самарқандда яшаганлар. Оталари Ҳамза
ибн Муҳаммад ат-Тузижийдан ҳадис илмидан таълим ол-
ганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад ан-На-
сафий ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Муҳаммад аз-Зуҳрий
ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 526 (милодий 1133) йил
рамазон ойининг ўн иккинчисида, Амударё бўйида жой-
лашган Термиз яқинидаги Боткарқалъада вафот этганлар.
Ат-Тавзий التّوذي
Тавз – Самарқанддан уч фарсах узоқликда жойлаш-
ган Шовзар яқинидаги қишлоқ.
Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Хаттоб ат-Тавзий ал-
Варасниний шу қишлоқдан. Бу киши Самарқанднинг
Вараснин қишлоғида яшар эдилар. Кейинчалик Тавз
қишлоғига кўчиб бориб яшаганлар. Аббос ибн Фазл ан-
Надабий, Муҳаммад ибн Ғолиб ас-Самарқандий ва Аҳ-
мад ибн Бакр ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилган-
лар. Ўзларидан эса Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Маккий
ан-Навоий ҳадис ривоят қилганлар.
Ўғиллари Абул Лайс Наср ибн Муҳаммад ат-Тав-
зий Абу Ҳанифа мазҳабининг машҳур фақиҳи бўлиб,
мунозара ва жадал илмида тенги йўқ олим эдилар. Абу
Иброҳим ат-Термизийдан ҳадис ривоят қилганлар. Са-
марқандда яшаб, шу ерда вафот этганлар.
Ат-Тускосий التّوسكاسي
Тускос – Самарқанддан бир фарсах узоқ лик даги
қишлоқ.
Абу Абдуллоҳ ат-Тускосий ас-Самарқандий шу
қишлоқдан. Яҳё ибн Язид ас-Самарқандийдан ҳадис
ривоят қилганлар. Ўзларидан эса фақиҳ Бакр ибн Му-
ҳаммад ал-Варасниний ҳадис ривоят қилганлар.
Ас-Соботий الثّاباتى
Собот – Самарқанддан йигирма фарсах узоқликда
жойлашган Усрушана яқинидаги таниқли шаҳар. Усру-
шана Мовароуннаҳрнинг катта шаҳарларидан. Самар-
қанд билан Сирдарё оралиғида.
Абул Ҳасан Бакр ибн Аҳмад ас-Соботий ал-Усру-
шаний фақиҳ эдилар. Самарқандда Фатҳ ибн Убайд ас-
Самарқандийдан ҳадис ёзиб олганлар. Ўзларидан эса
Абу Зар Аммор ибн Муҳаммад ат-Тамимий ал-Бағдо-
дий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Жокардизий الجاكرديزي
Жокардиза (Чокардиза) – Самарқанддаги маҳалла.
Бу ерда машҳур катта қабристон бўлиб, кўп таниқли
олимлар шу жойда дафн қилинганлар.
Абул Фазл Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Жокардизий
ас-Самарқандий бу нисбат билан машҳурдирлар. Илм
талабида Хуросон, Ироқ, Ҳижоз ва Мисрда бўлганлар.
Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Фарёбий, Абу Алоса Му-
ҳаммад ибн Амр ал-Мисрий ва Аҳмад ибн Тоҳир ал-
Мисрийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Жахзаний الجخزني
Жахзан – Самарқанддан уч фарсах узоқликдаги
қишлоқ.
Абул Ҳасан Аъюн ибн Жаъфар ал-Жахзаний ас-Са-
марқандий шу қишлоқдан. Бу киши шайх, фозил, са-
хий ва фақирларга меҳрибон эдилар. Кеш йўлида чи-
ройли работ қурганлар. Абул Ҳасан Али ибн Исмоил
ал-Хужандий, Муҳаммад ибн Хузайма ал-Балхий, Умар
ибн Муҳаммад ал-Бужайрий ва Иброҳим ибн Наср ал-
Кабузанжакасийдан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Саъд
ал-Идрисий айтадилар: «Али ибн Исҳоқ ас-Самарқан-
дийнинг «ал-Мушофиҳот» («Оғзаки сўзлашгич») ки-
тобини Аъюн ал-Жахзанийдан дарс олганман. Ҳижрий
354 (милодий 966) йилда вафот этганлар».
Ал-Жаъфарий الجعفري
Абул Ҳасан Али ибн Ҳасан ал-Жаъфарий Самарқанд
аҳлидан. Бу киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг ама-
киларининг ўғли Жаъфар ибн Абу Толиб ат-Тайёрнинг
авлодларидан бўлганликлари учун ушбу нисбат берил-
ган. Абу Имрон Мусо ибн Аҳмад ал-Фарёбийдан ҳадис
ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Ҳасан ибн Мансур ал-
Муқри ал-Исфижобий ҳадис ривоят қилганлар.
Ўғиллари Абу Абдуллоҳ Қосим ал-Жаъфарий Муам-
мар ибн Абдураҳмондан таълим олганлар. Ўзларидан
эса Иёш ибн Омир ал-Ақимий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Жикилий الجكلي
Жикил – Тароз яқинидаги Турк шаҳарларидан.
Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Яҳё ал-Жикилий
Самарқандда имом-хатиб эдилар. Абул Қосим Убайдул-
лоҳ ибн Умар ал-Кушонийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад ан-Насафий
ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 516 (милодий 1123)
йил шаъбон ойининг саккизинчи куни Самарқандда ва-
фот этганлар.
Ал-Жунбазий الجنبذي
Жунбаз форсчада «Гунбаз» дейилади.
Адиб Абул Фазл Муҳаммад ибн Умар ал-Иштиха-
ний ал-Жунбазий «Адиб Гунбаз» номи билан танилган
эдилар. Кейинчалик Самарқандда яшаганлар. Ёш бола-
ларга адабиётни ўргатар эдилар. Масъуд ибн Ҳусайн
ал-Кушонийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Бу
киши шайх, солиҳ, ҳофиз ул-Қуръон ва муҳаддис, кўп
хайрли иш қилувчи ва унга ёшларни ҳам даъват этувчи
эдилар. Ҳадислар ҳам ривоят қилганлар.
Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Умар ал-
Жунбазий ас-Самарқандий Самарқандда қориларнинг
шайхи эдилар. Мендан таълим олганлар. Ўзларидан эса
ўғиллари қори Абу Маҳмуд Муҳаммад ал-Ғаззол таъ-
лим олганлар. «Ҳижрий 606 (милодий 1210) йилда ва-
фот этганлар» (Абдуллоҳ Умар ал-Борудий).
Ал-Жуйборий الجويباري
Жўйбор – Самарқанд қишлоқларидан. Ҳиротда ҳам
шу номда қишлоқ бор. Насафда эса Жўйбор номли ма-
ҳалла мавжуд.
Абу Али Ҳасан ибн Али ас-Самарқандий ал-Жўйбо-
рий Самарқанднинг Жўйбор қишлоғидан.
Ал-Ҳожибий الحاجبي
Абу Али Исмоил ибн Муҳаммад ал-Кушоний ал-Ҳо-
жибий Самарқанд ноҳиясидан ўн икки фарсах узоқ-
ликда жойлашган Кушония1 шаҳридан.
Ал-Ҳосиб الحاسب
Ҳосиб арабча сўз бўлиб, ҳисобчи, ҳисобни билувчи
деган маънони англатади.
Абу Али Ҳасан ибн Муҳаммад ал-Ҳосиб бу нисбат
билан машҳурдирлар. У киши Самарқанд аҳлидан. Бу-
хоро амири Наср ибн Аҳмад Сомонийнинг девонида
ҳисобчи бўлганлар. Ишончли муҳаддислардан эдилар.
Абу Исҳоқ ат-Толиқонийдан ҳадис ривоят қилганлар.
1 Ҳозирги Каттақўрғон.
Ал-Ҳажжом الحجّام
Ҳажжом арабча сўз бўлиб, ҳижома қилувчи, яъни
қон олувчи табиб деган маънони англатади.
Абу Саъд ал-Ҳажжом Самарқанд аҳлидан. Мо-
вароуннаҳрнинг машҳур имоми Абдуллоҳ ибн Абду-
раҳмон ад-Доримийнинг қон олувчи табиби эдилар ва
ад-Доримийдан ҳадис илмидан таълим олардилар. Ўз-
ларидан эса Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Каробисий ҳадис
ривоят қилганлар. Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Дори-
мий шогирдлари Абу Саъд ал-Ҳажжомга қарата айтган
эканлар: «Кимки инсонлар билан мулоқот қиладиган
бўлса, инсонга инсонларча муомала қилиш лозимдир».
Ал-Ҳисримий الحصرمي
Ҳисрим – оталарининг исми.
Ғурак ибн Ҳисрим ас-Суғдий ал-Ҳисримий Самар-
қанд Суғдидан бўлиб, насл-насаблари Бану Саъдга
бориб тақалади. Бу киши Жобир разияллоҳу анҳудан,
Жобир эса Пайғамбар алайҳиссаломдан закотга оид қу-
йидаги ҳадисни ривоят қилганлар: «Ликулли фарасин
дирҳамун» (Ҳар бир от учун бир дирҳамдир). Бу киши-
дан эса Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирд-
лари қози Абу Юсуф таълим олганлар.
Ал-Ҳаким الحكيم
Абул Қосим Исҳоқ ибн Муҳаммад ал-Ҳаким ас-Са-
марқандий Самарқанд олимларидан. Бу киши Аллоҳ-
нинг солиҳ бандаларидан бўлиб, ҳалимликда, ҳикмат-
да, донишмандликда, чиройли сийратда тенги йўқ олим
ҳамда кўп мақол ва масал айтувчи кишилардан эдилар.
Анча муддат Самарқандда қозилик қилганлар. Ахлоқи
ҳамида (мақтовли хулқ) ва ҳикмат (донишмандлик),
таъсирчан ваъзлари билан шарқу ғарбда «Абул Қосим
ал-Ҳаким» номи билан шуҳрат қозонганлар. Бу зотдан
Абу Жаъфар ас-Самарқандий ва Абдулкарим ибн Му-
ҳаммад ал-Фақиҳ ас-Самарқандий ҳадис ривоят қил-
ганлар. Ҳижрий 342 (милодий 954) йилнинг муҳаррам
ойида Самарқандда оламдан ўтиб, Чокардиза қабристо-
нида дафн этилганлар. Мен қабрларини бир неча марта
зиёрат қилганман.
Давоми бор...
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан
«орқага