НАСАБНОМА 25-қисм
24 июн 2020 й.
1099 марта ўқилди.
НАСАБНОМА
25-қисм
Ал-Хушуфағний الخشوفغني
Хушуфағн Суғд қишлоқларидан. Иштихон билан
Кушония1 оралиғида жойлашган катта ва баракали
қишлоқдир. Ҳозир у «Раъс ул-қантара» деб номланади.
Суғднинг энг яхши қишлоғи.
Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ал-Бужайрий ал-
Хушуфағний шу қишлоқдан. Бу киши имом, ҳофиз
ул-ҳадис (юз минг ҳадисни ёддан билувчи) ва тақводор
олимлардан эдилар. Бир куни Абу Ҳафс ал-Хушуфағ-
ний ҳовлиларидаги дарахтнинг тагидаги сояда дўстла-
ри билан ўтирганда уларга: «Сизлар дунёнинг энг тоза,
хушбўй, соф ҳаволи ва ям-яшил жойида дам оляпсиз-
лар. Жаҳонда Самарқанд Суғдидагидек, Суғдда Хушу-
фағн қишлоғидаги каби, қишлоқда эса менинг боғим-
дай, боғимда эса мана бу дарахтимнинг сояси сингари
энг тоза, хушбўй, соф ҳаволи, ям-яшил жой йўқ», – деб
айтган эканлар. Бу киши ҳижрий 372 (милодий 983)
йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.
Неваралари Абул Аббос Аҳмад ибн Абул Ҳасан ал-Ху-
шуфағний боболаридан у киши таълиф қилган «ал-Жо-
меъ ус-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») ва «Китоб ус-сафина»
(«Илм дарёсида сузувчи кема») китобини таълим олганлар.
Ал-Хатибий الخطيبي
Абул Ҳасан Али ибн Иброҳим ал-Хатибий ас-Са-
марқандий Самарқанд аҳлидан. Боболари имом-хатиб
бўлганлар. Шунинг учун «ал-Хатибий» тахаллусини
олганлар. Хуросонга бориб, у ернинг машҳур муҳаддис
олимларидан таълим олганлар. У кишидан менинг бо-
бом Абул Музаффар Мансур ибн Муҳаммад ас-Самъо-
ний ҳадис ривоят қилганлар. Умар ибн Муҳаммад ан-
Насафийнинг айтишларича, Абул Ҳасан ал-Хатибий
ҳижрий 440 (милодий 1049) йилда ҳажга кетаётганла-
рида Карбало яқинида туядан йиқилиб вафот этганлар.
Ал-Хамоний الخماني
Абу Али Исмоил ибн Муҳаммад ал-Кушоний ал-Ха-
моний Самарқанд олимларидан. Бу киши – Муҳаммад
ибн Юсуф ал-Фарабрийдан, «Саҳиҳ ул-Бухорий»ни ри-
воят қилган охирги муҳаддис. Ҳижрий 390 (милодий
1001) йили Кушонда вафот этганлар.
Ал-Хумитаний الخميتنى
Хумитан – Самарқанд қишлоқларидан.
Абу Яъқуб Юсуф ибн Ҳайдар ал-Хумитаний Самар-
қанд аҳлидан. Бу киши имом, фозил, фарзларга ва ил-
мига амал қилувчи олимлардан эдилар. Абул Фазл Аб-
дусалом ибн Абдусамад ал-Баззордан таълим олганлар.
Ўғиллари Муҳаммад ибн Юсуф ал-Хумитаний ўзлари-
дан ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Хавстий الخوستي
Хавст («Хаст» деб ҳам айтилади) – Андароба билан
Тахористон оралиғида жойлашган шаҳар.
Абу Али Ҳасан ибн Абу Али ал-Хавстий – Самар-
қандда яшаган олим. Бу кишидан Абу Ҳафс Умар ибн
Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қил-
ганлар. Ҳижрий 518 (милодий 1125) йил зулҳижжа ойи-
нинг биринчи куни, жума кечаси вафот этганлар.
Ал-Хайдаштарий الخيدشتري
Хайдаштар – Самарқанд Суғдининг Иштихондаги
қишлоғи. Бу қишлоқ ҳақида Абу Саъд ал-Идрисий «Ки-
тоб ал-икмол фи маърифа ар-рижол би Самарқанд» (Са-
марқанднинг маърифатли кишилари ҳақида мукаммал
китоб) номли китобларида маълумот берганлар.
Абу Бакр Билол ибн Ризо ал-Иштиханий ал-Хайдаш-
тарий шу қишлоқдан. Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ар-Рабин-
жанийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абдул-
лоҳ ибн Муҳаммад ас-Сарахсий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Хайшоний الخيشاني
Хайшон – Самарқанддаги мавзе.
Абул Ҳасан ал-Хайшоний ас-Самарқандий Самар-
қанд аҳлидан. Бу киши Исо ат-Термизийнинг «Сунан
ут-Термизий» ҳадисларини Абу Бакр Аҳмад ибн Ис-
моил ас-Самарқандийдан ривоят қилганлар.
Ал-Хиний الخيني
Хин – Тусдаги шаҳар.
Абул Фазл Музаффар ибн Мансур ал-Хиний асли
Туснинг Хин шаҳридан бўлиб, Самарқандда яшаган-
лар. Бу киши фақиҳ, фозил, адиб ва шоир эдилар. Биз
билан бирга Аъюн ибн Жаъфар ас-Самарқандийнинг
«Китоб ул-мушофиҳот» («Оғзаки сўзлашгич китоби»)
асарини Али ибн Исмоил ал-Хўжандий ва Али ибн Ис-
ҳоқ ас-Самарқандийдан таълим олганлар. Имом ал-Бу-
хорийнинг «Китоб ут-тарих» («Тарих китоби») асарини
Абул Фазл ал-Қуроб ал-Ҳиравийдан таълим олганлар.
Ҳижрий 380 (милодий 991) йилдан олдин Самарқанд-
дан Журжонга кўчиб кетдилар. Астрободда вақф иш-
лари бўйича ишладилар. У ердан Табаристонга кетиб,
шу ерларда вафот этадилар. Биз у кишидан, у киши эса
биздан ҳикоя ва шеърлар ёзиб олар эдик.
Ад-Доримий الدّارمي
Бану Дорим қабиласига берилган нисбат. Дорим
ибн Молик ибн Ҳанзала Пайғамбар алайҳиссаломнинг
котиблари эдилар.
Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ас-Са-
марқандий ад-Доримий – Самарқанд аҳлидан бўлиб,
Бану Дорим ибн Молик қабиласига мансуб. Бу киши
ниҳоятда ақлли, фазилатли, дину диёнатли, муомала-
да мулойим, тиришқоқ, кўп ибодат қиладиган зоҳид
эдилар. «Муснад», «Тафсир» ва «Сунан»ларни таълиф
этганлар. Ироқ, Шом ва Мисрда бўлиб, бу ернинг маш-
ҳур муҳаддис олимларидан таълим олганлар. Зеҳнлари
ниҳоятда ўткир бўлган. Ҳадис илми талабида сафарлар
қилганлар. Ҳадисларни жамлаш, ишончли ҳадисларни
ёдлаш, тўғри сўзлик, тақводорлик ва зоҳидлик хислат-
ларига эга бўлганлар. Самарқанд амири қозиликка сай-
ламоқчи бўлади, аммо бу киши кўнмайдилар. Амир ға-
забланиб, бошқа кишини қози қилиб сайлайди. Ўшанда
амирдан узр сўраганлар. У кечирган. Бу кишидан Мус-
лим ибн Ҳажжож ва Абу Исо ат-Термизий ҳадис ривоят
қилганлар. Ҳижрий 181 (милодий 798) йили Абдуллоҳ
ибн Муборак вафот этган санада таваллуд топганлар.
Ҳижрий 255 (милодий 870) йилда арафа куни Самар-
қандда вафот этганлар.
Ад-Добавайҳ الدّابويه
Добавайҳ – боболарининг исми.
Абу Саъид Ҳасан ибн Али ал-Форисий ад-Добавай-
ҳи фозил, аҳли сунна ва мутасаввиф эдилар. «Ибн До-
буя» номи билан танилгандилар. Ҳадислар ёзиб олар-
дилар. Муҳаммад ибн Абул Фатҳ ал-Карминийдан ҳа-
дис ривоят қилганлар. Абу Аҳмад аз-Зоҳид аз-Зарир ал-
Форисийнинг шеърларини ёд олардилар. Ҳижрий 386
(милодий 997) йил муҳаррам ойининг биринчи куни
Самарқандда 90 ёшдан ўтиб вафот этганлар.
Ад-Дабусий الدّبوسي
Дабусия – Самарқанд билан Бухоро оралиғидаги
Суғддаги шаҳарча.
Аҳмад ибн Амр ибн Фануий ад-Дабусийнинг бобо-
ларининг исмлари Дабуса эди. Дабуса ҳижрий 93 (ми-
лодий 713) йилда Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий
қўлида мусулмон бўлганлар. (Бу қалъа Дабуса номига
«Дабусия» деб аталган).
Абул Ғушайм Зулайм ибн Ҳутайт ад-Дабусий асли
Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига амал қилувчи
араб бўлганлар. Дабусия аҳлидан. Кунялари – «Абул Ғу-
шайм». Бу киши фозил, аҳли сунна ҳамда ишончли ва куч-
ли муҳаддислардан эдилар. Ҳадис илми талабида Ироқда
бўлиб, анчагина ҳадислар ёзиб олганлар. Имом ал-Бу-
хорий бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 252
(милодий 867) йилнинг муҳаррам ойида вафот этганлар.
Қози Абу Зайд Абдуллоҳ ибн Умар ад-Дабусий со-
ҳиб ал-асрор, далил билан гапирувчи, назарлари ўткир
ва ҳар бир масалага асосли жавоб берувчи зот эдилар.
Самарқанд ва Бухоронинг йирик олимлари билан му-
нозара қилардилар. Ҳижрий 430 (милодий 1039) йили
Бухорода вафот этиб, Имом Абу Бакр ибн Тархон ён-
ларида дафн қилинганлар. Қабрларини бир неча марта
зиёрат қилганман.
Абдулкарим ас-Cамъоний
Абу Усмон Саъид ибн Аҳвас ал-Аздий ад-Дабусий
Али ибн Ҳажардан ва Хуросон, Ироқ, Шом, Миср му-
ҳаддисларидан ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Амр Усмон ибн Ҳусайн ад-Дабусий кўпгина ула-
модан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад
Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз Да-
бусияда таълим олганлар.
Абул Фатҳ Маймун ибн Муҳаммад ад-Дабусий Да-
бусия аҳлидан. Марвда яшаганлар. Солиҳ шайх, тақ-
водор, парҳезкор ва сидқ аҳлидан эдилар. Абдураҳмон
ибн Муҳаммад ас-Сарахсийдан фиқҳ ва ҳадис илмлари-
дан таълим олганлар. Мен у кишидан таълим олганман.
Ҳижрий 535 (милодий 1141) йилда вафот этиб, Марвда
«Шаждон»да дафн қилинганлар.
Ўғиллари Абул Қосим Маҳмуд ибн Маймун ад-Дабу-
сий фозил фақиҳлардан эдилар. Юсуф ибн Айюб ал-Ҳа-
мадоний ва Абу Мансур Муҳаммад ибн Али ал-Кароийдан
ҳадис илмидан таълим олганлар. Нишопурда кўрганимда
у киши бемор эдилар. Кейин Марвда учратдим. Ҳижрий
530 (милодий 1136) йилда Марвда вафот этдилар.
Абул Қосим Али ибн Абу Яъло ад-Дабусий ўз асрида
фиқҳ, усул илмида ягона, наҳв илми соҳиби, араб тили
билимдони эдилар. Бағдоддаги «Низомия» мадрасаси-
да дарс берганлар. Жадал илмида тенги йўқ олим ва
назаркарда бу киши душманга қарасалар, душман йўқ
бўларди. Бу зот пок, сахий эдилар. Абу Саҳл Абдулка-
рим ибн Абдураҳмон ал-Калободий, Абул Ҳасан Али
ибн Аҳмад ал-Астрободий ва бошқа машҳур олимлар-
дан таълим олганлар. Ҳижрий 482 (милодий 1090) йил
шаъбон ойида Бағдодда вафот этганлар.
Давоми бор...
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан
«орқага














