НАСАБНОМА
13 март 2020 й.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Авданий бу нис-
1056 марта ўқилди.
НАСАБНОМА
3-қисм
Ал-Андалусий الأ ندلسي
Андалус – Ғарб мамлакатларида бир неча шаҳарни
ўз ичига олган вилоят. Бу вилоятдан бир гуруҳ олим,
имом, Қуръон ва ҳадис ҳофизлари етишиб чиққанлар.
Абул Асбағ Абдулазиз ибн Абдулмалик ал-Андалу-
сий ал-Ҳофиз ал-Умавий олим, фозил, Қуръон ва ҳадис
ҳофизи эдилар. Илм талабида кўп мамлакатда сафарда
Ўрта асрларда Испаниянинг жанубий вилояти номи.
Абдулкарим ас-Cамъоний
бўлганлар. Маккаи Мукаррамада Абу Саъид Аҳмад ибн
Муҳаммад ал-Аъробий; Бағдодда Абу Али Исмоил ибн
Муҳаммад ас-Саффор, Абу Саҳл Аҳмад ибн Муҳаммад
ал-Қаттон; Дамашқда Абул Ҳасан Хайсама ибн Сулаймон
ат-Тараблусий ва Марвда Абу Али Ҳусайн ибн Муҳаммад
ас-Сағонийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Аҳмад
ибн Абдулазиз ал-Маккий ва Абу Абдуллоҳ Муҳаммад
ибн Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Бу киши
ҳақларида Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз «Тарих» китобларида
айтиб ўтганлар. Ҳижрий 328 (милодий 941) йилдан кейин
яна ҳадис илми талабида сафарга чиққанлар. Андалус,
Миср, Шом, Куфа, Нишопур, Марв муҳаддисларидан
таълим олганлар. Кейин Бухорога келиб, Ибн Ханабдан,
Кушонияда Али ибн Муҳтож ва Абу Яъло ан-Насафийдан
ва Шош уламоларидан илм ўрганганлар. Сўнгра Бухорога
келиб, бу ерни ўзларига ватан тутганлар. Бухоро аҳлини
ўз илмларидан баҳраманд қилганлар. Мағриб заминнинг
Қуртуба деган жойида туғилиб, ҳижрий 365 (милодий
976) йилнинг ражаб ойида Бухорода вафот этганлар.
Ал-Анисуний الأ نيسوني
Анисун – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Лайс Наср ибн Зоҳир ал-Анисуний ал-Бухорий
шу қишлоқдан бўлиб, Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс ва
Асбот ибн Ясаъдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Авданий الأودني
Авдана– Бухоро қишлоқларидан. Хатфар дарёси
бўйида жойлашган.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Авданий бу нис-
бат билан машҳурдирлар. Бу киши «Имому асҳоб ал-ҳа-
дис» («Муҳаддислар имоми») унвони билан танилганлар.
Ўз асрининг шофеъий мазҳабидаги фақиҳи эдилар, илмга
ниҳоятда чанқоқ бўлганлар, илмларини бошқа кишилар-
га ўргатишни ёқтирганлар. Умрларининг охирига қадар
илм талаб қилишни тарк этмаганлар. Дафтар-китобла-
рини доим ўзлари билан енглари ичида олиб юрганлар.
Уйларидан бирор марта дафтарсиз чиқмаганлар. Ҳайсам
ибн Кулайб аш-Шоший, Абу Бишр Аҳмад ибн Муҳаммад
ал-Мусъабий, Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий ва Абу
Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафийдан ҳадис ри-
воят қилганлар. Ўзларидан эса Хожа Ғунжор, Абу Абдул-
лоҳ ал-Ҳалимий ва Абул Аббос ал-Мустағфирий ҳадис
ривоят қилганлар. Ҳижрий 385 (милодий 996) йилнинг
рабиъул аввал ойида вафот этганлар. Қабрлари Бухорода-
ги «Калобод» маҳалласида бўлиб, машҳурдир.
Фақиҳ Абу Сулаймон Довуд ибн Муҳаммад ал-Ав-
даний ҳам шу қишлоқдан. Абу Абдураҳмон ибн Абу
Лайсдан қуйидаги китобларни ривоят қилганлар: «Зикр
ус-солиҳийн» («Солиҳлар зикри»), «Аҳдос уз-замон»
(«Замон ҳодисалари»), «Раҳмат ул-баҳоим» («Ҳайвон-
ларга раҳм қилмоқ»), «Фазоил ул-Қуръон» («Қуръон
фазилатлари») ва б.
Икки ўғиллари – Абу Салама Абдусамад ал-Авданий
ва Абу Саҳл Абдулҳамид ал-Авданий ҳам фақиҳлардан
эдилар. Термизда Абул Фазл ибн Абу Ҳафс ат-Терми-
зийдан Имом ат-Таҳовийнинг китобларидан таълим
олганлар. Ака-укалар фақиҳ Абул Қосим Абдуллоҳ ибн
Аҳмад ан-Насавийдан «Муснаду Ҳасан ибн Суфён»
(«Ҳасан ибн Суфённинг ҳадис тўпламлари») китобла-
ридан; Марвда Абу Жаъфар аз-Зажжож ва Абу Али ибн
Абдулкарим ас-Cамъоний
Ҳодилдан «Маноқибу Аби Ҳанифа» («Абу Ҳанифанинг
ҳаёт йўллари») китобидан таълим олганлар. Уларнинг
оталари Абу Сулаймон Довуд ал-Авданий шундай де-
ганлар: «Мен Аллоҳ таолодан солиҳ фарзандлар тила-
дим. У менга шундай фарзандлар берди».
Абу Мансур Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Авданий ҳам
шу қишлоқнинг пешқадам олимларидан. Абдураҳмон
ибн Солиҳ ал-Мисрий, Яҳё ибн Муҳаммад ал-Луълуий,
Мусо ибн Қурайш ат-Тамимий ва Суфён ибн Абдулҳа-
кимдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса
юқорида номлари эслатилган Довуд ибн Муҳаммад ал-
Авданий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 303 (мило-
дий 916) йилда вафот этганлар.
Ал-Бобший البابشي
Бобший – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Бобший бу нис-
бат билан машҳур бўлиб, Аҳмад ибн Исҳоқ ас-Сурморий,
Наср ибн Ҳусайн ва Муҳаммад ибн Муҳлаб ал-Аздийдан
ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ Халаф
ибн Муҳаммад ал-Хайём ҳадис ривоят қилганлар. Ҳиж-
рий 303 (милодий 916) йилда вафот этганлар.
Давоми бор...
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
«орқага