ОҚИМЛАРНИНГ КЎРИНИШИ
15 июл 2023 й.
371 марта ўқилди.

ОҚИМЛАРНИНГ КЎРИНИШИ
Абу Саид ал-Худрий разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинги даврларда ва бизнинг бу кунларимизда чиқадиган янги-янги тоифаларнинг бир кўриниши ҳақида хабар берганлар:

عن أبي سعيد الخدري قال سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول يخرج قوم تحقرون صلاتكم مع صلاتهم وصيامكم مع صيامهم وعملكم مع عملهم يقرؤون القرآن لا يجاوز حناجرهم يمرقون من الدين مروق السهم من الرمية ينظر في النصل فلا يرى شيئا ثم ينظر في القدح فلا يرى شيئا ثم ينظر في الريش فلا يرى شيئا ويتمادى في الفوق

"Бир қавм чиқиб, сизларнинг намозларингизни ўз "намоз"лари, рўзаларингизни эса ўз "рўза"лари, амалларингизни эса ўз "амал"лари билан ҳақорат қиладилар. Улар Қуръон ўқийдилар, лекин ўқиганлари ҳалқумларидан нарига ўтмайди. Улар диндан ўқнинг камондан чиққани каби чиқиб кетурлар. Ўқнинг тиғига қарайдилар, ҳеч нарса кўринмайди, ёйга қарайдилар, ҳеч нарса кўрминмайди, патига қарайдилар, ҳеч нарса кўринмайди. Осмонга қараб қолаверадилар" (Бухорий, 6/5058; Насоий, 5/8089; Аҳмад, 3/11596).

Мазкур саҳиҳ ҳадиси шарифнинг ҳар хил туруқлари ва турли лафзлардагилари бор.

Хўжакўрсинга намоз ўқийдиган, рўзаю намозлари, ўқиган Қуръонлари ўзларига манфаат бермайдиган қавмнинг чиқиши ҳақида башорат бера туриб, Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) уларни камон ўқларига ўхшатдилар. Шу ерда иккита нарсага аҳамият беришимиз керак бўларкан: 1) ўқнинг камондан ажралиб чиқиши жуда осон, камон иплари қўйиб юборилса бас, ўқ дарҳол учади-кетади. Яъни, айтилган тоифадагилар жуда оддий масалаларда, ҳамма эътироф қилган анъанавий услублардан чекиниб, дарҳол диндан чиқиб кетиб қоладилар, ўзлари ҳам сезмай қолади. 2) ўқ жуда ўткир бўлиши мумкин, нишонга етиб боради, нишонни уради, яралайди, овни тутиб беради, ҳатто ов ҳайвонига тегиб, унинг орасидан ўтиб ҳам кетади. Бироқ, ўқнинг ўзига бундан асло манфаат йўқ, ўқ овга теккани ёки нишонга етгани билан обрўли бўлиб қолмайди, каттаймайди, ўсмайди ва ҳоказо. Худди шундай, айтилган бу тоифадагилар ҳам намозни жуда яхши ўқишлари мумкин, рўзани ҳаммадан кўп тутишлари мумкин, чиройли Қуръон тиловат қилишлари мумкин, сўзомол бўлиб, даъватлар қилиши мумкин, лекин ўзларига бундан асло манфаат йўқ. 

Аллоҳ мана шундай тоифаларга қўшилиб қолишдан асрасин!

Ҳамидуллоҳ Аминов (Беруний),
 

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Илмий тадқиқот бўлими илмий ходими,
тарих фанлари номзоди 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:55
Шом: 18:35
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram