Ватан ҳимояси — шарафли бурч
11 январ 2023 й.
«орқага
608 марта ўқилди.
Ватан ҳимояси — шарафли бурч
Аллоҳ таоло бизларга беҳисоб неъматлар берган. Мана шу неъматлар ичида энг улуғларидан бири — албатта, тинчлик ва осойишталик неъма-тидир. Тинчлик ва хотиржамлик бўлган юртда ривожланиш ва ўсишлик бўлади. Барчамизга маълумки сизу бизларни яратган Раббимиз юртимизни мана шу неъмат билан ҳам сийлаб, мамлакатимизни самовий ва арозий бало-офатлардан ҳифзу-ҳимоя қилиб турибди. Эътирофла айта оламизки, бунда юрт қўриқчилари — ҳарбийларнинг ўрни катта.
Муқаддас Ислом шариати Ватан ҳимоясига камарбаста бўлган мард ўғлонларни алоҳида қадрлайди. Уларнинг беқиёс хизматлари эвазига ул-кан ажр-савобларни ваъда қилади. Ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан риво-ят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в) “Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари поспонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди”, деб мархамат қилганлар. Дарҳақиқат, Ватан ҳимояси деган нарса энг шарафли ва олий касб эканлиги барча ҳавас қиладиган касб ҳисобланади. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни энг улуғ, энг азиз айёмлардан бири сифатида миллий байрамимизга айланиб, юксак даражада нишонланаётир.
Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан, ихлос ва эътиқод ила бажармоғи лозим. Айниқса, Ватан ҳимояси жабҳа-ларида хизмат қилаётган ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзига топширилган ва-зифани Аллоҳ ва инсонлар ҳузуридаги улуғ масъулият деб билмоғи ва ҳарбий қасамёдни, ваъдаларини бажариши вожибдир.
Шунингдек, Ватан ҳимоясида фақат ҳарбий кишилар эмас, балки шу за-минда яшаётган барча фуқаролар – ўқитувчи ёки шифокор бўладими, тадбиркор ёхуд боғча тарбиячиси бўладими, қаерда бўлмасин ўз Ватани-ни ҳимоя қилиши керак. Ҳимоя қилиш деганда фақат қурол билан эмас, керак бўлса сўз билан, ғанимларга раддия бериш билан ватанга тош отувчилар ва иғвогарларга қарши кураш йўллари билан инсон ўз юртини, миллатини, халқини ҳимоя қилиши зарур! Аммо, Ватан ҳимоячиси бўлиш янада шарафли бурчдир. Киндик қони тўкилган Ватанни, шу мустақил юртни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, ор-номусини, имон-эътиқодини ҳимоя қилиш кабидир. Бу йўлда фидоий бўлган киши шаҳидлик мақомига етиши ҳақида башоратлар мавжуд. Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) марҳамат қилиб айт-ганлар:
“Молини, жонини, динини ва аҳлу аёлини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳидлик мақомини топур”.
Мана бу ҳадисда молини, жонини, динини ва аҳлу аёлини ҳимоя қилиш нақадар улуғлиги таъкидланмоқда. Шу каби Ватан ҳимояси йўлида жон фидо қилганлар ҳам шуҳадолар сафига қўшилурлар. Зеро, ислом тарихи-да дини, ватани обрўсини ҳимоя қилганларга шундай улуғ мартабалар берилгани тўғрисида маълумотлар жуда кўп.
Бошқа бир ҳадисда эса бундай деб марҳамат қилинган: “Кимики Аллоҳ таоло йўлида бир ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади. Кимики сарҳадни қўриқлаб турганда ҳалок бўлса, унга ҳам худди шундай ажру-савоб му-кофоти бўлади ва шаҳидлик мақоми берилиб, барча фитналардан омонда бўлади”.
Кечагина ўйнаб-чопиб юрган кичкинтойлар кўз очиб-юмгунча ҳарбий хизмат ёшига етадилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад (а.с.) таълим берган-ларидек, фарзандларимизга болалигиданоқ чавандозлик, мерганлик, сув-да сузиш каби машқларни пухта ўргатиб, Она-Ватанга, эл-юртга садоқат руҳида буюк аждодларимиз каби имон-эътиқодли қилиб тарбиялаш бар-чамизнинг энг муҳим вазифамиздир.
Аллоҳ таоло мустақил юртимизни тинчлик ва омонликда, аскару зобитла-римизни Ўзининг ҳифзу ҳимоясида сақлаб, жаннатмакон диёримизни ёмон кўзлардан ва барча офатлардан асрасин!
Жондор туман “Работўғлон” жомеъ масжиди
имом-хатиби Раҳмонов Алламурод