ЁЛҒОН ГАПИРИШ - ГУНОҲ
29 март 2023 й.
578 марта ўқилди.

 ЁЛҒОН ГАПИРИШ - ГУНОҲ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Инсонлар ичида яхши ва ёмон хулқ эгалари бўлади. Одамлардаги ёмон хулқий сифатлардан бири ёлғончиликдир.
Хўш, ёлғон нима?   
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида: “Ёлғон - ҳақиқатга зид, нотўғри; ҳақиқатда бўлмаган. Ҳақиқий эмас, сохта, ясама; ёлғондакам. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган, нотўғри гап, нарса, уйдирма”,- деб изоҳланади. Инсоннинг хоҳ қасддан бўлсин, хоҳ ноқасддан бўлсин бирор нарса ёки ҳодиса ҳақида нотўғри хабар бериши ёлғончиликдир. 
Маълумки, инсон хулқий сифатларда ёмонлик ёки зарар борлиги учун эмас, балки уларни Яратганнинг амри сифатида ўзида мужассам қилади. Ислом дини Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да инсонларни ёлғончиликдан қайтариб:
“Ҳукм шундай. Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларнинг риоясини қилса, парвардигори ҳузурида бу ўзи учун яхшидир. Сизларга тиловат қилинганлардан бошқа чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди. Бутлардан иборат нажосатдан йироқ бўлинглар ва ёлғон сўздан йироқ бўлинглар” дейди. ( Ҳаж сураси, 30-оят).
“Абдураҳмон ибн Абу Бакр отасидан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Шунда у зот: “Гуноҳларнинг энг каттасини сизларга айтиб берайми?” деб уч марта айтдилар. Сўнг “Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш…”, дедилар. Ёнбошлаган ҳолда эдилар. Ўтириб олдидилар ва: “Огоҳ бўлинглар, ёлғон гувоҳлик бериш ва ёлғон гапириш” деб такрорлайвердиларки, ҳатто бизлар “Қанийди, тўхтасалар эди, дедик. ( Бухорий ривояти)
Ислом динида ёлғон гапириш гуноҳи кабирадир. Ҳар доим ёлғондан сақланиб, рост гапириш одобли, иймонли кишиларнинг сифатидир. Пайғамбаримиз (с.а.в.)“Ёлғондан сақланинглар, чунки иймон бир томонда, ёлғон бир томондадир. Ёлғон билан иймон бир кишида жам бўлмайди” деб марҳамат қилганлар.
Алишер Навоий “Маҳбубул-қулуб” асарида: “Ёлғончи-киши эмас; ёлғон айтмоқ яхшиларнинг иши эмас. Ёлғон сўз-айтувчини беэътибор қилади; чунки у гавҳарни оддий тошдек хор қилади. Кимки чин сўзни ёлғонга қотади; бебаҳо дурни нажосатга отади”деб ёзадилар. Ёлғончилик туфайли инсонлар қалбига озор берилади, инсонлар орасига совуқлик тушади. Ёлғончилик жамият аъзолари ўртасидаги ишонч, ўзаро муносабат ва меҳр-оқибатни йўқолишига олиб келади. Инсон орасидаги меҳр оқибат йўқолиб, инсонлар бир-бирларидан узоқлашадилар. Ёлғончилик ҳамма халқларда қораланадиган ишлардандир. Шу сабабли ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғондан сақланиб, рост гапириш каби яхши хулқий сифатни ўзимизда мужассам қилайлик. Рост  сӯзламоқ мӯминнинг ишидир.

Бухоро шаҳар “Сайфиддин Бохарзий” масжид имом хатиби
Равшан домла Камолов
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram