Қоракўл тумани “Алика Хўжа” жомеъ масжиди тарихи
28 июн 2020 й.
1024 марта ўқилди.

 

Қоракўл тумани “Алика Хўжа” жомеъ масжиди тарихи

Алика Хўжа масжиди Қоракўл тумани “Алика Хўжа” маҳалла йиғинида жойлашган бўлиб, тахминан XVI асрда қурилган. Кексаларни гувоҳлик беришича 1680-йил дастлаб пахса лойдан 10х9 кв.м ҳажмида қурилган. “Алика Хўжа” деб номланишига сабаб Хоразмдан келган Саййид Масталеҳ бобо Нажмиддин Кубронинг шогирдларидан бўлиб, инсонларни тўғриликка бошлаш яъни Аллоҳни буйруқларини тушунтиришлик учун келган. Шу зотнинг авлодларидан деб атаганлар. Ҳозирда Саййид Масталеҳ бобо қабрлари масжид яқинидаги қабристонда жойлашган. Бир қавлга кўра Имом Ал Бухорий туғилган жой деб аталган. Пайкент шаҳрига яқин бўлган. 5-6 чақирим бўлган. 1850-1900 йилларда Сайёт ҳудудида яшовчи халқлар ҳамкорлигида қайта кенгайтириб 20х20 кв.м ҳажмда кенгайтириб айвонли қилиб қурилган. Анашу даврда маҳаллий аҳоли ибодатга келишган, иккала ийд намозлари ўкилган. Шу даврларда масжид чиройли ахволга айланган, дастлабки даврларда имомлик қилган 1900-1910 йилларда Саид Аҳмад қори бўлган. Масжид устунларидаги ёзувларга қараганда 1321 сана деган ёзувлар мавжуд. 1910-1925-йилларда Овутхон қори имомлик қилган ва бу инсон масжид қурилишида катта ҳисса қўшган. 1928-1938 йилларда масжид фаолияти тўхтаган, сабаби инқилоб даврининг таъсири. 1948-1950 йилларда масжидда гоҳ очиқ, гоҳ махфий ҳолда ибодат қилганлар. 1950-1960 йиллари масжид хонақоси омборхонага айлантирилган. Ҳатто маҳаллий ўғитлар солиниш натижасида деворлари қулаш аҳволга келиб қолган. Кейинчалик масжид деворларини икки қаватли қилиб ўралди қулаб кетмаслиги учун. Мустақиллик туфайли 1993-йилда “Адлия вазирлиги” ва “Диний идора” томонидан рўйхатга олинган.
1998-йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қайта рўйхатдан ўтказилиб, дастлабки масжид қурилиши 1999-йилда бошланб юборилади. Теварак атрофлари ғишт билан ўраблиб, ташқи томонига манзарали дарахтлар ўтқазилган. Масжид ва айвонларининг том қисмлари шифр билан ёпилади. Масжид 2002-йил ва 2013-йилларда яна қайта тамирланиб, таҳоратхоналари ҳам замонавий қилиб қурилди. Низомда кўрсатилгандек масжид ҳудудидаги барча 13 та қишлоқлардаги диний маросимларни ташкил қилиб, тартибли ўтказишликда масъулдир. 2020-йилда ҳам масжид хонақосини тамирлаш ишлари давом этмоқда. Ҳозирда мазкур масжидга 200 га яқин намозхон ва 1000-1500 киши ийд намозларига қатнашиш имкониятлари мавжуд. Масжид 0,25 га майдондан иборат бўлиб, битта хонақо 4 та айвон 1 та имом хонаси 1 та таҳоратхона, омборхона ва ҳужрадан иборат. 

Қоракўл туман “Алика Хўжа” жомеъ масжид
имом - хатиби Ҳ.Ҳакимов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram