«Абдул Азизхон» жомеъ масжид тарихи
22 июн 2020 й.
990 марта ўқилди.

 

«Абдул Азизхон» жомеъ масжид тарихи

Вобкент туманидаги «Абдул Азизхон» жомеъ масжиди Имом Бухорий кўчаси 61-уйда жойлашган. Масжид мадраса сифатида 1489-1492-йилларда Абдул Азизхон-II хомийлигида пишиқ оби ғиштдан қурилган. Бино тарихий обида хисобланиб, вилоят маданий объектларни асраш инспекцияси қарамоғида. «Абдул Азизхон» жомеъ масжиди 1993-йилдан бошлаб фаолият олиб боради. 1998-йил 14-августда вилоят Адлия бошқармаси томонидан №38 рақам асосида кайта рўйхатдан ўтказилган. Масжид шаҳар марказида жойлашган, атрофи пишган ғишт девор билан ўралган, унинг умумий майдони 1900 кв.м дан иборат. Масжидда иккитата асосий ва бирта қўшимча намоз ўқиш хоналари мавжуд. Масжидда 45-60 киши, жума намози кунлари 500-900 киши, ҳамда Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлар 1200-1500 киши намоз ўқийди. Масжидда замонавий таҳоратхона мавжуд бўлиб, унинг ҳудуди 10x7 метр бўлиб, иссиқ ва совуқ сув мавжуд. Асосий кириш дарвозаси 2005-йилда ҳомийлар томонидан қурилган. Масжидда ҳомийлар томонидан барча шароитлар яратиб берилган.
 
Вобкент туман «Абдул Азизхон» жомеъ масжид 
имом–хатиби Шомуродов Умар
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram