“Амир Ҳамза” жомеъ масжид тарихи
01 июн 2020 й.
936 марта ўқилди.
 
“Амир Ҳамза” жомеъ масжид тарихи
 
Амир Ҳамза жомеъ масжиди 980-йиллар атрофида қурилиб, 1920-йилга қадар ўз фаолиятини юритган. 1991-йилда мустақиллик шарофати билан жума ва беш вақт намоз ўқиш бошланган. Сиғими 200 кишини ўз ичига олади. Амир Ҳамза жомеъ масжиди 2018-йил қайта замонавий қилиб таъмирланди. Амир Ҳамза масжиди 1998-йил август ойида Адлия рўйхатидан ўтиб, жомеъ масжиди сифатида фаолият юрита бошлаган. Масжиднинг Амир Ҳамза деб номланиш сабаби: амир Абул Ҳасан Фоиқ ибн Абдуллоҳ ар-Румий ал-Хосса Амир Мансур ибн Нуҳ Хуросон амирининг хос кишиларидан бўлгани учун шундай аталган. Хуросоннинг 40дан ортиқ шаҳарларида волийлик вазифасида ишлаган. Илм аҳлини ҳурмат қилганлар. Ўзлари ҳам илмга роғиб ва хайрли ишларни кўп қилганлар. Бухоро ва бошқа шаҳарлардаги олимлардан таълим олиб, ўзлари ҳам дарс берар эдилар. Хожа Ғунжорий ҳам ҳазратдан дарс олганлар. Бухорода Рамазон ойида вафот этганлар. Шу сабабдан масжидга Амир Ҳамза номи берилади. Масжиднинг баланд пештоқли ўймакор айвони, замонавий таҳоратхонаси, 10x10 ҳажмда ҳовузи ва масжидга туташган “Амир Ҳамза” қабристони ҳам бор.

Ромитан тумани “Амир Ҳамза” жомеъ масжид

имом-хатиби Неъматов Муқим 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram