“Биби Саида” жомеъ масжид тарихи
30 май 2020 й.
944 марта ўқилди.

 

“Биби Саида” жомеъ масжид тарихи

Ромитан туманидаги Биби Саида жомеъ масжиди IX асрдан XIX аср бошларига қадар ўз фаолиятини юритган. 1965-йилда ҳашар йўли билан қайта тикланган. 1996-1997 йилларда кенгайтирилган. Сиғими 300 кишини ўз ичига олади. Биби Саида жомеъ масжиди 2018-2019 йилларда қайта замонавий қилиб пишиқ ғиштли 10Х10 баланд гумбазли қилиб қайта таъмирланди. Масжиднинг 3 томонига Бухоро миллий меъморчилик усулида ўймакор устунли айвон қурилди. Масжидниннг шимолида баландлиги 15 метр бўлган кўркам минора ҳам қурилди. Киравериш дарвозаси гумбазлик бўлиб, икки туташ ҳужра ҳам қурилди. Дарвозахона баландлиги 12 метр бўлиб, кошинкор ёзувларда Қуръони Карим оятлари билан безак берилди. Дарвозада ёғоч ўймакорлик услубидан кенг фойдаланилган. Дарвозахонани ёритиш учун гумбаз юқорисида чамбарали қандил ўрнатилди. Таҳоратхона, меҳмонхоналар аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қурилган. Масжиднинг шимолига туташ қишлоқ аҳолиси қабристони мавжуд. Биби Саида масжиди 2001-йилнинг июнида 99 рақами билан Адлия рўйхатидан ўтиб, жомеъ масжиди сифатида фаолият юрита бошлаган. Масжиднинг Биби Саида деб номланиш сабаби: IX асрда яшаган биби Саида номига қўйилган. Биби Саида саййидлардан бўлиб, подшоҳнинг қизи деб ҳам нисбат берилган.

Ромитан тумани “Биби Саида” жомеъ масжид
имом-хатиби Хамроев Аскар
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram