Бухоро шаҳар “Дилкушо” жомеъ масжиди тарихи
02 декабр 2020 й.
1388 марта ўқилди.
Бухоро шаҳар “Дилкушо” жомеъ масжиди тарихи
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Мустақиллигимизнинг дастлабки даврларидан бошлаб, динимиз Исломга бўлган эътибору эҳтиромни янада жадаллаштиришга бўлган имкониятни яратишга шароит берилди. Шундай ислоҳотлар жумласига Дилкушо маҳалласида жойлашган катта масжид қурилишини мисол қилимишимиз мумкин.
Ушбу масжидга гузарнинг катта йўл ёқасидан жой ажратилди. Бу ишларга бош-қош бўлган ва айнан ушбу қурилишни ташкил этиб, ўз ўғиллари Инноятилло, Абдулло, Фатҳулло, укалари Бахшилло ва шогирдлари Теша Наби ўғиллар билан масжид қурилишида жон куярлик қилган Ҳожи Ҳидоятилло отанинг хизматларини ва маҳалламиз қариялари Карим бобо, ҳожи Очил бобо, мулло Абдураҳмон бобо ва бошқа кўпгина маҳалламиз аъзоларининг фаол иштирокларини алоҳида эслаш лозим. Уларнинг орасида оламдан ўтганларни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин, ҳаёт бўлганларга эса баракотли умр, сиҳат-саломатлик ва иймонларини доимий ҳамроҳлари бўлишини Аллоҳдан сўраб, масжид бунёдкорлигида қилган саъй-ҳаракатлари ва хизматларини садақаи жория сифатида қабул қилишини Аллоҳдан сўраган ҳолда ушбу рисолани бошлашни лозим деб топдим.
Масжид қурилишини бошланишида ушбу таклиф бўйича ҳожи Ҳидоятулло домлани қўллаб қувватлаган ўша даврдаги гузар вакили Саид акани, масжид ҳудудини кенгайтириш заруратини қўллаб қувватлаган шаҳар ҳокимини ва жамоа масжиди ҳужжатларини расмийлаштиришда қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон Республикаси мусулмонлар диний идораси раҳбариятини ҳамда жума номозларини ҳам адо этишда яқиндан ёрдам берган диний идора раиси Мухторхон домла Абдуллаевнинг ҳам хизматларини эслаш лозим деб ҳисоблайман. Уларнинг ушбу зиё масканида қилинадиган дуолардан баҳраманд бўлишларини Аллоҳдан сўрайман.
Масжид қурилишида илк фикр пайдо бўлагандан сўнг, унинг ҳужжатларини тайёрлаш ва жамоа бўлиб ибодат қилиш учун руҳсат олиш, ҳожи Ҳидоятулло домланинг сай-ҳаракатлари самараси натижасида Дилкушода масжид қурилиб, 1991-йилнинг мартида ишга тушди.
Бошланишида масжид кичик сиғимга эга бўлиб, қисқа давр ичида, айнанан ҳожи Ҳидоятулло домланинг ҳаракатлари сабабли ҳам энига, ҳам бўйига, уч мартта қайта қурилиб кенгайтирилди.
Мустақиллик шарофати ва амалдаги давлатимиз раҳбари Президентимизнинг диний билимларга ва масжидларга тарбия маскани сифатида бўлган эътиборларини ва имомларнинг ҳам дунёвий фанлардан хабардор бўлишлари, маданияти ва маънавияти юксак халқ эътиборидаги шахсга бўлган талабларига жавоб берадиган бўлишларини назарда тутганларини ҳисобга олсак. Масжидларга қатнаётган намозхонлар сонининг йилдан–йилга ошиб бориши, ўз навбатида масжид биносини кенгайтирилишини талаб қила бошлади. Демак, масжидлар нафақат ибодат маскани, балки таълим-тарбия масканларига айланиши кераклиги замон талабидир. Албатта мамлакатни ривожланиши учун ундаги ёшлар замонавий илм-фандаги, техникадаги ютуқлар билан бирга диний билимлар асосидан ҳам хабардор бўлишлари керак. Шу ҳолдагина улар ҳар қандай шароитда ҳам ўзларининг адолатли, ҳақиқий фикрларига эга бўладилар.
Ушбу келтирилганлардан шундай хулосага келсак бўладики, замон талабларига жавоб берадиган, маҳала аҳлини талабини қондира оладиган мамлакатимиз сиёсатига мос келадиган масжидларни лойиҳалаштириш ва бунёд қилиш замон талаби бўлиб қолди. Бундай масканлардан бири бўлиши режалаштирилган Дилкушо масжидининг қайта қуриш ва кенгайтириш ҳисобидан амалга ошириш имконияти 2019-йил ёзида, Рамазон ҳайитидан сўнг пайдо бўлди. Бундай хайрли ва жуда масъулиятли ишни албатта маҳаллий ҳокимиятни, маҳалла фаолларини ва ҳомийларни соховатпеша халқимизнинг қўллашисиз тасаввур этиш мушкул. Аллоҳга беадад шукурлар бўлсинки, бундай бағри кенг, саховатли, инсонларнинг шарофати туфайли масжид биноси лойиҳаси тузилди ва қурилиш ишлари бошланди. Шу ерда ушбу саховат пеша халқимизни бирлаштирувчи ва масжид қурилишини бошқарувчи қилиб Аллоҳим бизларга Ҳожи Аминни юборди. У кишининг ёнларига албатта қўл-оёқ бўлиб хизмат қилаётган Илҳом ҳожини, Равшан, Миршод ва кўпгина бошқа инсонларни келтириш мумкин.
Масжид лойиҳасига асосан бинонинг ичи 1200 нафар номозхонга ва фойеси ва болохонасини эътиборга олсак 1500 та номозхон ибодат қилиши мумкин. Ҳозирги кунда масжид биноси барча қулайликларга эга бўлиб, намозхолар ўз ибодатларини адо этиб келмоқдалар.
Бухоро шаҳар “Дилкушо” жомеъ масжид
имом-хатиби Жумаев Фарҳод
«орқага