Ромитан туман “Эшони пир” жомеъ масжиди тарихи
30 март 2020 й.
1227 марта ўқилди.
Ромитан туман “Эшони пир” жомеъ масжиди тарихи
Ромитан туман "Эшони пир" жомеъ масжиди инқилоб даврида, Қалайчорбоғ қишлоғидаги саҳоватпеша инсонлар томонидан ташкил этилади. Собиқ шўро даврида, Октябрь инқилобидан кейин, масжид биноси нонвойхона, кейинчалик савдо дўкони қилиб ишлатилган. Ҳур замонамиз шарофати ила, 1990 - йилда масжид ҳашар йўли билан қайта тикланиб, фаолиятини бошлади ва намозхонлар ихтиёрига топширилди.
1998-йил 15-августда "Эшони Пир" масжиди Ўзбекистон Республикаси ҳукумат қарори билан, Адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилган. Ҳозиргача жомеъ масжид сифатида фаолият юритиб келмоқда. 2018 - йилда имом Олим Ибрагимовнинг ташаббуси билан қайтадан таъмирланиб, янги таҳоратхона қурилиб, атрофи девор билан ўраб олинди. Ҳозирда жомеъда барча имкониятлар ҳозирланган бўлиб, намозхонларимиз ибодатларини адо этиб келмоқдалар.
"Эшони Пир" жомеъ масжид
имом - хатиби О.Ибрагимов
«орқага