Пешку туман «Халим Полвон» жомеъ масжиди тарихи
15 август 2020 й.
832 марта ўқилди.
 
Пешку туман «Халим Полвон» жомеъ  масжиди  тарихи
 
«Халим Полвон» жомеъ масжиди Бухоро вилоят Пешку туманидаги Офандар қишлоғида жойлашган. Қишлоқнинг тарихи узун бўлиб  “Офандар”  “бафанда” форсча сўзидан олинган бўлиб “тўқувчи” косиб, хунарманд, чорвадору – деҳқонлар билан бирга илмли зиёли ҳамда номдор полвонлар ҳам яшаган. 
Илмли кишиларнинг ташабуси билан ҳамда Амир Аҳадхоннинг хос полвони бўлган  Ҳалим Полвон кўмаги асосида масжид 19 – асрнинг охирида барпо қилинган. Шундан сўнг масжид фаолияти тўхтатилиб омборхонага айлантирилганлиги сабабли масжиднинг холати оғир ҳолатга келиб қолган. 1967 йилда қишлоқ аҳли масжидни ҳашар йўли билан қайта қуришади ва қоровсиз ҳолда бир неча йил ташландиқ ҳолда ётади.
Мустақиллик шарофати сабаб бўлиб  шукурки масжид обод бўлди. 2003  йил 22 августда масжид Адлия Вазирлигидан №102 рақам билан рўйхатдан ўтиб масжид қурилишига ҳисса қўшган Амир Аҳадхоннинг хос полвони бўлган  Ҳалим Полвон “Ҳалим Полвон” номи билан номланди. 
2018 йилда масжид биноси ҳамда таҳоратхона авария ҳолатига келиб қолганлигини инобатга олиб қишлоқ аҳолисининг ташаббуси билан ҳомийлар ёрдамида масжид биноси ва таҳоратхона қайта замон андозалари талабига жавоб берадиган архитектура лойиҳаси асосида барпо этилиб намозхонларга барча қулайликлар яратиб берилди.  

Пешку туман “Халим Полвон” жомеъ масжид  имом хатиби  

Хамроев Рустам 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:31
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram