Ҳазрати Умар жомеъ масжид тарихи
13 август 2020 й.
742 марта ўқилди.
 
Ҳазрати Умар жомеъ масжид тарихи

Масжидни "Ҳазрати Умар" деб номланишига сабаб буюк саҳоба Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳурматларидандир. Масжид ҳудуди атрофида яшовчиларнинг сўзларига кўра эса бу ҳудуд "Умар қишлоғи" бўлган. Шунинг учун ҳам шундай ном берилган. Бу масжидни қуриш учун ер майдони 1989 - йил олинган ва 1992-1996 йилларда асосан ҳомийлар томонидан қуриб битказилган. 1998-йил 10 августда масжид адлия рўйхатига кирган. Масжид мустақиллик йилларида янада замонавий бўлиши учун кўпгина хайрли ишлар қилинди. Булардан, 2014-йилда масжиднинг кираверишида миллий меъморий услубдаги янги дарвозахонанинг икки томонида иккита ҳужра қурилди. Шу йилларда масжид ҳудудида меҳмонхона, таҳоратхона ва қоровулхона ҳам қурилиб, намозхонлар ихтиёрига топширилди. 2019- йилнинг охирларида масжиддаги таҳоратхона қайта таъмирланиб, таҳорат қилувчиларга қулайликлар яратилди ва масжиднинг ўзига янги замонавий гиламлар ташланди. Масжид ҳовлисида қад кўтараётган минора ҳам масжид кўркини янада очмоқда. Миноранинг баландлиги 20 м атрофида бўлиши мўлжалланаяпти. Бу минорани қуришда Бухоролик меъмор усталар ўз санъатларини намоён этмоқдалар.

Ромитан туман Ҳазрати Умар жомеъ масжид

имом-хатиби А. Ширинов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:31
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram