Имом Бухорий жомеъ масжид тарихи
24 апрел 2020 й.
1040 марта ўқилди.

Имом Бухорий жомеъ масжид тарихи

Имом Бухорий жомеъ масжиди Бухоро вилоят Бухоро туман Галаосиё маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган бўлиб, 1989-йил туман ҳокимлигининг қарори асосида барпо этилган. Масжид қурилиши 1990-2016 йилларда имом-хатиблик вазифасини бажарган, Болтаев Зариф бошчилигида ҳашар йўли билан қурилиб, асосан ҳомийлардан ҳозирда туман бош имом-хатиби лавозимига тайинланган Бақоев Абдураҳмон, ПМК идораси раҳбари Улуғов Ахтам, тадбиркор Аллаяров Фаттоҳ томонларидан маблағ ажратилган. Ер майдони 15 сотихдан иборат, ҳовлиси 10 сотихни ташкил этиб, экин майдонида мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилган. Масжиднинг ички қисми 408 кв, баландлиги 10 м, пештоқи 240 кв, юқори қисмида 4 та равоқ мавжуд. Масжид гумбазсимон шаклда қурилган, кириш эшиклари 3 та, деразалари эса 8 тани ташкил этиб, тахминан 400 кишилик намозхонларга мўлжалланган. Умумий кириш жойига 2010-йилда дарвозахона қурилган бўлиб, унинг айвонлари нақшлар билан безатилган. 2014-йил таҳоратхона барпо этилган ва 2016-йил қайта таъмирдан чиқарилиб намозхонлар ихтиёрига топширилган. 2017-йил намозхонларнинг сафи кўпайганлиги сабабли масжид имом-хатиби ва туман бош имом-хатиби вазифасига тайинланган Панжиев Жасур томонидан намозхонлар учун қўшимча 275 кв ҳажмида айвон қурилди. Ҳозирда масжид ҳудуди янада кўркамлашиб бормоқда.

Бухоро тумани «Имом Бухорий» жомеъ масжид
имом-хатиби Бақоев Раҳмон
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:59
Пешин: 13:10
Аср: 16:20
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:35
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram