“Искогаре” жомеъ масжид тарихи
06 май 2020 й.
1018 марта ўқилди.

 

“Искогаре” жомеъ масжид тарихи

Бухоро вилояти Шофиркон туманининг чекка ҳудуди ҳисобланган, Искогаре маҳалласида жойлашган, Искогаре масжиди 4 та маҳалла гузар жомеъ масжиди ҳисобланади. 1903-йил масжид қурилиши маҳаллий халқ томонидан амалга оширилган бўлиб, ҳудуди бир ҳовли ҳамда ҳовуздан иборат  бўлган. Ҳовуздан муз сақлаш мақсадида фойдаланилган.
Собиқ Совет Иттифоқи даврида яъни, 1986-йилда пахта сақланадиган омборхона сифатида фойдаланилган. Бухорода тарихий обидалар, мадрасалар, масжидлар асли йўқолмаслиги учун шундай йўл тутилган.
Мустақиллик йилларида тарихимиз, динимиз, халқимиз ихтиёрига қайтарилди. Мана шу йиллар маҳаллий халқни эҳтиёжидан келиб чиқиб, 2004-йил Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлари идораси рухсати билан Адлия рўйхатидан ўтиб, Искогаре жомеъ масжиди сифатида фаолият олиб бормоқда. 2015-йилда қайта таъмирланиб ҳозирги замонавий кўринишига келган. Ҳозирда халқимиз мўмин-мусулмонларига хизмат қилмоқда.

Шофиркон тумани “Искогаре” жомеъ масжид
имом-хатиби Т.Назаров
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram