Вобкент туман «Қассоблик» жомеъ масжид тарихи
18 июн 2020 й.
1131 марта ўқилди.

 

Вобкент туман «Қассоблик» жомеъ масжид тарихи

Масжиднинг эски биноси саховат пеша-инсон хожи ота Кароматов хомийлигида 1905-йилда курилган. Масжид 1993-йилда «Дўстлик» МФЙ Дўстлик кўча 34-уйда ҳашар йўли билан кўчириб келтирилиб қайта қурилган. Масжид биноси атиги 50-60 нафар намозхонларни сиғдира олар, жума ҳамда икки ҳайит намозига келадиган намозхонларнинг аксарияти ёзнинг жазирама иссиқ кунларида офтобда, қишнинг совуқ кунларида қор ёмғирда кўчада қолар эди. Бу ҳолат жуда кўп ноқулайликларни келтириб чиқарар эди ҳамда таҳоратхонаси талабга жавоб бермайдиган ва кўп сонли жамоат йиғилишига мўлжалланмаган бино эди. Масжидга ишлатилган ёғоч қурилиш материаллари хизматини ўтаб, жисмонан эскиргани учун хонақо ичида намоз ўқиш инсон ҳаёти учун хавфли бўлиб қолганди. Масжид биноси маънан ва жисмонан эскириб, яроқсиз ҳолатга келаётгани сабабли, масжидни бузиб, замон талабидаги баланд гумбазли, минора ва барча қулайликларга эга таҳоратхонали ҳамда бошқа ёрдамчи биноларга эга қилиб қуриш мақсадга мувофиқ деб топилди. Вобкент туман ҳокимининг 2018-йил 6-март 41-сонли фармонига асосан масжидни бузиб, қайта янгидан замонавий ва барча қулайликларга эга, иситиш-совитиш тизимли, қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди ва Ўзбекистон мусулмонлар идорасига тақдим этилиб, тегишли рухсатномалар олинди ва ҳомийлар ёрдамида эски бинони бузиб замон талаблари асосида янгисини қуришга келишилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 15-февралдаги «Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги» 120-сон қарорига мувофиқ масжидларнинг эски биноларини реконтрукция қилиш бўйича «Йўл харитаси»га асосан масжид эски биносини бузиш ишлари 2019-йил 18-июндан бошланиб 28-июлда тугатилди. Вобкент туман ҳокимининг 2019-йил 26-июнь 7050-сонли қарори билан Дўстлик кўча ҳудудидан янги масжидни ҳомийлик йўли билан қуриш мақсадида (2340 кв. метр) ер участка ажратилди ва барча меъёрий ҳужжатлар тайёрланиб ҳажми 4065 м3 бўлган 1200 кишилик намозхонлар сиғимидаги янги масжиднинг қурилиш монтаж ишлари 3-сентябрдан бошлаб юборилди. Лойиҳада 22 м.ли гумбаз, 26 м. ли минора, 26 ўринли эркаклар ва 4 ўринли аёллар таҳоратхоналари, маъмуриятхоналари, омбор, айвон ҳам ўрин олган. Бу ишларнинг ҳаммаси мустақиллигимиз шарофати ва муҳтарам президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан сўз эркинлиги, диний бағрикенглик, Ислом дини ва маданиятини юртимизда янада ривожлантирилишининг ёрқин намунасидир.

Вобкент туман «Қассоблик» жомеъ масжид
имом-хатиби Шукруллоев Қурбон
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram