Қобул ота масжид тарихи
17 июн 2020 й.
997 марта ўқилди.

 

Қобул ота масжид тарихи

Қоракўл туман Қобул ота масжиди Чекирчи МФЙда жойлашган бўлиб, 1985-йил пахта заводи ҳомийлари томонидан қурилган. 1995-йил қайта таъмирланган. 1998-йил Адлия рўйхатидан ўтган. Қобул ота масжиди қабристонга туташгандир. 2005-йилга келиб, яна қайта таъмирланди. 2018-йилда янги таҳоратхона давр талабида қурилди. 2019-йилда томи гумбаз шаклига келтирилиб, кенгайтирилди. Жума намозида 1100-1200 намозхон жума намозини ўқийди. Беш вақт намозлар жамоат билан адо қилиниб келинмоқда. Масжидда ҳамма қулайликлар мавжуд. Авто-уловлар турар жойи, таҳоратхоналар, ибодат қилиш учун шароитлар яхши шаклланган. Масжид сиғими 800 кишига мган, мўлжалланган бўлиб, ҳовли билан биргаликда 3000 киши сиғади. Масжидда ўн бир киши фаолият юритади. Уч киши буйруқ асосида, саккиз киши аъзо йўналишида хизмат қилади. Масжид аҳоли яшаш жойидан 2 км узоқликда жойлашган. Майдони 40 сотихга эгадир.

Қоракўл туман Қобул ота жомеъ масжид
имом – хатиби Шомуродов Мирза
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:14
Пешин: 13:10
Аср: 18:10
Шом: 20:15
Хуфтон: 22:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram