“Қори Фазлиддин” жомеъ масжид тарихи
30 апрел 2020 й.
974 марта ўқилди.

 

“Қори Фазлиддин” жомеъ масжид тарихи

Бизнинг жомеъ масжидимиз 1994-1997 йиллар давомида қурилиб битказилган. 1998-йилда Адлия рўйхатидан ўтказилиб, ўз иш фаолиятини бошлаган. Масжид ичи юз киши ибодат қилишига мўлжалланган. Шимол ва шарқ томонда айвонлари мавжуд. Эски, кўримсиз таҳоратхонаси бор эди, у бузилиб, ҳозирда замон талабига жавоб берадиган янги тахоратхона қурилмоқда.
Нима сабабдан масжид "Қори Фазлиддин" номи билан аталганининг қисқача тарихи қуйидагича. Қори Фазлиддин мухожир, мавлоно муфтий Азизмурод ибн Йўлдош. Оқсоқол Йўлдош араб Шофиркон туманида тахминан, 1870-1880 йиллар орасида туғилган. У кишининг Азизмурод, Хўжамурод, Шомурод деган уч ўғиллари бўлган. Шулардан Азизмурод ўғилларининг болалигидан илмга қизиқиши жуда юқори бўлганлигини сезган отаси, уни Бухоро мадрасаларидан бирига ўқишга қўяди. Мадрасада бир неча йил таҳсил олиб, зиёлилар орасида катта обрў-эътибор қозонган. Илм таҳсилидан сўнг мадрасада мударрислик қилиб, кўплаб шогирдлар чиқарганлар. Кейинчалик қози, муфтий лавозимларида ҳам ишлаганлар. Бу кишининг Шарифжон ва Фазлиддин номли икки ўғиллари бўлган. Инқилобдан кейин оилалари билан Афғонистонга чиқиб кетишга мажбур бўлиб, кетаётган пайтларида чегара ходимлари томонидан тўхтатилади. Шунда  чегарачи ходим "Мени танидингизми?", - дейди. "Танимадим", - дейдилар. Мадрасада таълим бериб юрган пайтларида, бир ота-онаси йўқ етим, камбағал бола келиб, илм олиш истаги борлигини айтиб, қабул қилишларини сўради. Иқтисодий танглик бўлгани учун мударрислар у болани қабул қилолмасликларини айтганларида, домла Азизмурод у болани илмга иштиёқи нақадар баланд эканлигини англаб, "бундай толиби илмларни қабул қилмасак гуноҳга қоламиз", - деб, ўзлари ҳомийликка олиб таълим-тарбия берган эдилар. Устозини таниган чегара ходими ўзини танитди ва "Ўша етим бола менман" - деб, чегара ҳудудидан ўтишларига кўмаклашади. Ўша пайтда қори Фазлиддин 7-8 ёшда эди. 1975-йил Афғонистондан келиб, Шофиркондаги қариндошларини кўриб, ҳол-аҳвол сўраб кетганлар. 1976-йил Англияга кўчиб борганлар. У ерда кўп турмай Америкага кетганлар. Юртимиз мустақил бўлгандан кейин, қори Фазлиддин яна киндик қонлари тўкилган юртлари Шофирконга келиб, қариндош уруғлари билан учрашиб, ватан муҳаббати нақадар улуғ бўлганидан, "Киндик қоним тўкилган ерга мендан масжид қолсин", - деб, қариндошларига масжид қурилиши учун етарли маблағ берганлар. Масжид қурилиб битгандан сўнг, 1998-йил Адлия рўйхатидан ўтказилди. Ҳозирда қарийб юз ёшни ошаган, қори Фазлиддин бобо Американинг Ню-Йорк шаҳрида истиқомат қиладилар. 
Ҳозирда ушбу масжид барча намозхонларга ўз ибодатларини адо этмоқликлари учун хизмат кўрсатиб келмоқда.  

Шофиркон тумани “Қори Фазлиддин” жомеъ масжид
имом - хатиби М.Исоев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram