Қўқин жомеъ масжид тарихи
11 апрел 2020 й.
997 марта ўқилди.
Қўқин жомеъ масжид тарихи
Вобкент туман Қўқин жомеъ масжиди 1969-1970-йилларда ҳашар йўли билан қурилган. Ўша пайтларда масжид сиғими 70-80 кишига мослаштирилган. Мустақилликдан кейин ёнида яна қўшимча бино қурилган. Ҳозир икки юз кишига яқин намозхон сиғади. Масжиднинг Қўқин деб номланиши қишлоқ Қўқин бўлгани учун қишлоқ номига қўйилган. Қўқин масжиди 1993-йилда биринчи марта рўйхатдан ўтган. 1997-йилда қайта рўйхатдан ўтган. Масжид кейинги пайтларда атрофи девор билан ўралди. Кичикроқ таҳоратхона мавжуд. Жорий йилда янги замонавий масжид қуриш режалаштирилган.
Вобкент туман Қўқин жомеъ масжид
имом - хатиби Раҳмонов Бобожон
«орқага