Ромитан тумани “Маҳаллаи боло” жомеъ масжид тарихи
06 июн 2020 й.
985 марта ўқилди.

 

“Маҳаллаи боло” жомеъ масжид тарихи

Ромитан туманидаги Маҳаллаи боло жомеъ масжиди 1907-йилда ҳашар йўли билан қурилган. Сиғими 100 дан ортиқ кишини ўз ичига олади. Маҳаллаи боло масжиди 2008-йил қайта замонавий қилиб таъмирланди. Масжид 1998-йил 16-октябр куни, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан, № 59-рақам билан диний ташкилот устави рўйхатидан ўтказилган ва ўз фаолиятини бошлаган. 
Масжид ёғочдан қурилган бўлиб, пишиқ ғишт билан безатилган. Қуёш чиқар ва шимол томонида баланд пештоқли айвони бор. 2016-йилда замонавий таҳоратхона ва кираверишда баланд дарвоза қурилди. Масжиднинг 10х10 ҳажмда ҳовузи ва масжидга туташ Хўжа Нигориддин қабристони бор. Ҳозирда масжид обод масканга айлантирилиб, барча намозхонлар ўз ибодатини адо этиб келмоқдалар.

Ромитан тумани “Маҳаллаи боло” жомеъ масжид
имом-хатиби Нажмиддинов Ғайрат

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram