“Хўжа Ориф Моҳитобон “ жомеъ масжиди тарихи
24 феврал 2020 й.
1024 марта ўқилди.


“Хўжа Ориф Моҳитобон “ жомеъ масжиди тарихи 

Бухоро вилоят Бухоро шаҳрининг  Хўжа Ориф Моҳитобон жомеъ масжиди қурилиш тарихи 1990-йилларга тўғри келади. Ушбу масжид Бухоро шаҳрининг 17-сон Собир Раҳимов МФЙ Моҳитобон кўчаси ҳудудида  қад ростлаган. Масжид номи ҳам, айнан ушбу кўча номи билан аталган. “Хўжа Ориф Моҳитобон” масжидининг ҳашар йўли орқали қурилишига, (1914-1993) йилларда яшаб ўтган Раҳматов Саид Орифхўжа бобо бошчилигида маҳалла фуқаролари сабаб бўлишган. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, барча соҳаларга эътибор бўлгани каби диний соҳага ҳам жуда катта эътибор қаратилди. Бу эътиборга бефарқ бўлмаган Рахматов Саид Орифхўжа бобо ўзлари бошчилик, қурган масжидларини жомеъ қилишлик бахтига муяссар бўлдилар. Мустақиллик йилларида диний соҳага берилган имтиёзлар сабабидан, ўлкамизга Аллоҳнинг баракаси ёғилиб мўъмин-мусулмонларимизга қулайликлар яратиш мақсадида, 2001-йилга келиб, (1932-2006) йилларда ўша маҳаллада яшаб ўтган Нуруллаев Иззат Нуруллаевич бошчилигида масжидни  сиғимини кенгайтириш мақсадида жомеъни қайта қуришга мушарраф бўлдилар. Бу хайрли ишга маҳалланинг фаолларидан бўлган, ҳозирги кунларда ҳам масжиднинг олдинги сафларида туриб, намоз ўқиб келаётган Ходжаев Темир ҳожи бобо ҳам молиявий жиҳатдан ўз ҳиссаларини қўшганлар сафидан жой олдилар. Шукурлар бўлсинким, Аллоҳнинг инояти ва хотиржам замонамиз зайли ила,  ушбу масжид яна 2015-2016 йилларга келиб замонавий, шинам ҳолатга келтирилди. Масжидда ҳозирги кунда  мингга яқин намозхон ибодатларини адо этишликлари учун барча қулайликлар мавжуд.

 

 

“Хўжа Ориф Моҳитобон“

жомеъ масжид имом-хатиби

Жўраев Жонибек 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:17
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram