«Мулло Нарзи» жомеъ масжид тарихи
23 июн 2020 й.
965 марта ўқилди.

 

«Мулло Нарзи» жомеъ масжид тарихи

Аллоҳ Таолога шукрлар бўлсинким, бугун юртимиз тинч, манзилларимиз обод, турмушимиз фаровондир. Яратганнинг инояти ҳур замонларда яшаяпмиз. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, халқимизни Ислом дини амалларини эмин-эркин бажариш учун масжидлар, мадрасалар қайта таъмирланиб, муқаддас қадамжолар обод масканларга айлантирилди. Бунинг яққол мисоли Бухоро вилояти Ромитан тумани Мўри (Муҳри) қишлоғида қад ростлаган “Мулло Нарзи” жомеъ масжидидир. Мазкур масжид 1997-йил Мўри (Муҳри) қишлоғининг саховатпеша кишилари томонидан ҳашар йўли билан 3 ой мобайнида қуриб битказилди. Масжид намозхонлар учун ҳар томонлама қулай қилиниб, Бухоро миллий меъморчилиги асосида қурилган бўлиб, кунчиқар ва шарқий томонлари “мислимий” ўймакор устунлар билан безатилган айвонлардан иборат. Масжид шу қишлоқда яшаб ўтган, ўз даврининг зиёли дин пешволаридан бири бўлмиш, Шарипов Нарзи номига атаб “Мулло Нарзи” деб номланди. Масжид 2005-йил августда № 111 рақам билан Адлия рўйхатидан ўтказилиб, намозхонлар ихтиёрига топширилди. 2014-йил “Мулло Нарзи” жомеъ масжидида намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида замонавий таҳоратхона қурилди. Баланд гумбазли, масжид кўркига кўрк қўшиб турган, кириш дарвозаси 2016-йил қуриб битказилди.

Ромитан туман «Мулло Нарзи» жомеъ масжид
 имом-хатиби Суннат Фахриев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram