“Ойбиноқ” жомеъ масжиди тарихи
06 феврал 2020 й.
«орқага
1278 марта ўқилди.
“Ойбиноқ” жомеъ масжиди тарихи
“Ойбиноқ” жомеъ масжиди асли номи ойбиби иноқ ном билан номланган "Ойбиноқ " аёл киши исмидан олинган бўлиб, Ой-биби-иноқ ёки ой -бий- иноқ сўзларидан келиб чиққан деб тахмин қилинади. Масжид қаршисида Иброҳим Оҳунд мадрасаси жойлашган ушбу мадраса ҳозирда меҳмонхона қилинган. Илгари ушбу мадрасада илм оладиган даргоҳ бўлган. 1858 -1859 йилларда вақф ҳужжатида, Ой-биноқ масжиди қурилган. Ой-биби-иноқ сўзининг иноқ маъносига эътибор берилганда Ой бибини бинолари ёки иноқ - мартабали ойбиби, кароматли биби деб ном олганлар бу киши ўта тақводор киши ва художўй инсон бўлганлар.
“Ойбиноқ” тўғрисида ҳар хил ривоятлар мавжуд. Шулардан бири пайтава тикиш учун "Ой биби"нинг ўзлари қирларда боқилган қўйларнинг жунларини ҳар бир толасини тўплаб, ҳамда шу маблағ ҳисобидан масжид қурдирган. Шу учун иноқ маъносида яъни пахта ва жун толаларини йиғиб, йигириб коптоксимон шаклга келтириш маъносига ҳам эга.
Мустақиллигимиз йилларида (2007 й) масжид биноси қайта қурилиб намозхонларимиз учун гўзал маскан ҳолатига келтирилди. Хозирги кунда масжид ички томондан гўзал нақшинкор гумбаз ва ташқи томондан уч томонлама баланд айвонлар билан қад ростлаб турибди.
“Ойбиноқ” жомеъ масжиди
имом хатиби Муҳаммаджон Ўтаев














