“Пойи остона” жомеъ масжиди тарихи
06 феврал 2020 й.
1211 марта ўқилди.

“Пойи остона” жомеъ масжиди тарихи
 
   “Пойи остона” жомеъ масжиди Бухоро шаҳристонида XVI-асрда қурилган кўҳна масжиддир. Манбаларда келтиришича ушбу масжидда Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд намоз ўқиган эканлар. Бухоронинг  дарвозаси орқали  “Қасри Орифон” га борар эдилар. Шу сабабли масжид “Пойи остона” яьни “Муқаддас қадамжо” номини олган экан. Масжид бизнинг давримизгача бир неча марта қайта қуриб таьмирланган. Ҳозирги кўриниши XVIII-асрга тегишли бўлиб  XX аср 20-йилларида ёпилган . Масжид билан  бирга шу номдаги карвон сарой  ва ҳаммом ҳам  мавжуд бўлган. Карвон саройда матоларни бўяш учун турли бўёқлар билан савдо қилувчи савдогарлар истиқомат қилган. Масжид рўпарасида “Пойи остона” мадрасаси ҳам бўлган. Карвон сарой ва мадраса инқилобдан кейин бузилган. “Пойи остона” масжиди 30-йилларда омборхонага айлантирилган мустақиллик йилларида масжид қайта таъмирланди.   Масжид катта тўрт бурчак шаклида икки томондан баланд айвон билан ўралган. Шифтлари XVIII-асрга хос нақшлар билан безатилган. Ҳозирги  кунда “Пойи остона” жомеъ масжиди барча намозхонларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

“Пойи остона” жомеъ  масжиди 
имом хатиби  Отабек Раҳимов
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:14
Пешин: 13:10
Аср: 18:10
Шом: 20:15
Хуфтон: 22:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram