“Сариосиё” жомеъ масжид тарихи
14 август 2020 й.
872 марта ўқилди.
 
“Сариосиё” жомеъ масжид тарихи
 
Вобкент туманида 10 та жомеъ масжиди бўлиб, шулардан бири Сариосиё маҳалла фуқаролар йиғини Сариосиё қишлоғида Сариосиё жомеъ масжиди ҳисобланади. Бу ҳудуд ва масжидни Сариосиё деб номланишига асосий сабаб ўтмишдан Зарафшон дарёси ва карвон йўли бўйида жойлашгани учун обод, гавжум, сўлим, серқатнов манзиллардан бўлиб, 9 тошлик сув тегирмони бўлган. Шу сабабли Сариосиё тегирмоннинг боши деган маънони англатган. Доимий равишда ҳудудда яшаб турган аҳоли, йўловчи мусофирлар бу жойда тўхтаб, таомланишган, хордиқ чиқаришган, таҳорат ва ибодатларини қилиб, яъна йўлларида давом этишган. Шу сабабли бу ўринда тегирмон, нонвойхона, бозор, ҳаммом қуришган. Кекса нуронийлар айтишича, Бухоро амири ҳам ўтаётганида бу манзилга тўхтаб, хордиқ чиқариб, таомланиб, йўлда давом этган. Бухоро амирининг одатдагидек сафари, бу манзилга хордиқ чиқариши ва йўлда давом этиш асносида пойтун аравасининг оёғи синиб, отига шикаст етади. Шунда амир бу манзил улуғ зотлар манзили экан. Бироз эҳтиром қила олмадик. Шу сабабли бу манзилга жомеъ масжиди қурамиз деб кўрсатма берган. Айтишларича XVI аср яримларида уч томони айвон ёғоч ўймакорлик услубида жомеъ масжид қуриб, халқ ихтиёрига топширилган. Яшаб турган аҳоли мусофирлар, йўловчилар беш маҳал намоз, жума ва ҳайитларни эркин адо қилишган. Собиқ иттифоқнинг мустабит тузими Сариосиё жомеъ масжидига ҳам ўз таъсирини кўрсатиб масжид биноси беркитилиб, турли бошқа мақсадларда фойдаланиб, хароба ҳолатга келтирилган. Истиқлол шарофатидан жомеъ масжид расмий рўйхатдан ўтказилиб, қайта тамирланиб, мусулмонлар ихтиёрига топширилган. Бугунги кунда муқаддас динимизга берилган кенг имконият туфайли масжид сиғими фуқароларимизга кичиклик қилганлиги учун ёнидан янги жомеъ масжид биноси қад рослади. Ҳудуддаги саховатпеша инсонларнинг ҳиссаси ихлоси туфайли янги масжид биносининг қурилиши жадал олиб бориляпти. Яқин кунларда замонавий масжид биноси мусулмонлар ихтиёрига топширилади. Барча соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар билан биргаликда диний соҳага берилган кенг имкониятлардан халқимиз рози ва мамнун бўлиб, доимий равишда юртимизни, халқимизни, юртбошимизни ҳаққига дуои хайрлар қилиб, шукронада яшаб келмоқдалар.

Вобкент туман “Сариосиё” жомеъ масжид

имом-хатиби Ж.Муродов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram