“Сайфиддин Боҳарзий” зиёратгоҳи ва масжид тарихи
21 феврал 2020 й.
2064 марта ўқилди.

 “Сайфиддин Боҳарзий” зиёратгоҳи ва масжид тарихи

1. Зиёратгоҳ манзили: Бухоро шаҳар Шарқ 2 - мавзеси 
2. Зиёратгоҳ тарихи
Сайфиддин Боҳарзий  Имом, пешво, Хуросон шайхи Сайфиддин Абул Маъолий Саъид ибн Мутоҳҳар ибн Саъид ибн Али Қоидий Бохарзий Бухорода истиқомат қилганлар.
Имом, муҳаддис, тақводор, зоҳид, суннатга – ҳазрати пайғамбарнинг изларига эргашганлардан. Номлари тўрт иқлимга машҳур. Қалблардан ўрин олган беназир олим. Шайх Нажмиддин Хивақий, яъни Нажмиддин Куброни устоз деб билганлар. 
Ривоятларда айтилишича, у киши Бағдодга келганларида 11 ёшда бўлганлар. Ибн Жавзийдан дарс эшитганлар. 
586 йили шаъбон ойининг 9-кунида таваллуд топганлар. Милодий йил ҳисобида 1190 - йилда Эроннинг Боҳарз (Боҳарз – Найсобур билан Ҳирот ўртасидаги бир вилоят)шаҳрида туғилиб, 1261 -  йилда Бухорода вафот этганлар.
Ибн Фуватий “Муъжамул алқоб” китобларида у киши ҳақларида шундай зикр қилганлар: “Боҳарзий муҳаддис, ҳофиз, зоҳид, воиз, ҳайбатли шайх, ориф, тақводор, фасоҳат соҳиби бўлиб, сўзлари дуру маржон каби эди. У киши тасаввуф хирқасини Абу Жанноб Хивақий(Нажмиддин Кубро)дан олиб кийдилар.
Ибн Фуватий айтганлар: «Боҳарзийнинг таржимаи ҳолларини шайхимиз Минҳожиддин Насафийнинг китобларидан ўқидим. У киши Боҳарзий ҳақларида: “Феъллари билан одамларни одобга чақирувчи, ҳар бир нарсани ҳадисга мувофиқ бажарувчи, такаллуфдан холи, илмлари ва фазилатлари тўлиб тошган денгиздек, ҳақиқат илмида замондошлар ва авлодлар фаҳр қиладиган даражада эдилар. У киши улуғвор ва ҳайбатли бўлиб, номлари мусулмон-у етти иқлимга  танилганди. Мовароуннаҳр ва Туркистонда ҳадис илмини ёйдилар ва уни ривожлантирдилар. Ўша пайтдаги баъзи олимлар илмий тортишувлар ва ихтилофий масалаларда машҳур бўлсаларда, аммо уларнинг айримлари амалда ундан йироқ эдилар. Бу киши эса ўша юртларда ҳадислар нурини таратдилар.
Сайфиддин Боҳарзий масжидлари XIV асрда Бохарзийнинг неваралари Ибн Яҳё томонларидан буёд этилган. Масжид 12х12 ҳажмда бӯлиб, 250 кишига мӯлжалланган. Масжид гумбази баландлиги 23 метрни ташкил қилади.
Собиқ совет тузуми даврида Сайфиддин Боҳарзий масжидлари ва мадраса бузиб ташланган. ХХ аср бошларида минора ҳам бузилган.
 Aллоҳнинг инояти ва озод замонамиз шарофати билан 1997- йил маҳаллий ҳокимият ташаббуси билан зиёратгоҳ, масжид (аслида бу қабулхона) қайта таъмирланиб тикланди. Масжид олдидаги минора 2006 - йил қайта қурилди. Минора баландлиги 10 метр бӯлиб, уста Музаффар бошчиликларида тикланган.
2019-йил масжид олдида янги таҳоратхона (эркак ва аёллар учун) қурилди. Масжидда ҳозирги кунда  мингга яқин намозхон ибодатларини адо этишликлари учун барча қулайликлар мавжуд.
  
 “Сайфиддин Боҳарзий” жомеъ масжид 
имом -  хатиби Камолов Равшан
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:48
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram