"ШАЙХ ДАРВЕШ" жомеъ масжид тарихи
12 июн 2020 й.
995 марта ўқилди.

 

 "ШАЙХ ДАРВЕШ" жомеъ масжид тарихи

Улуғхўжа қишлоғида туман марказидан 3 км жануби-ғарбда, Бобоато маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. “Улуғхўжа” - “яъни хислатли хўжалар” дегани. Бу қишлоқда ўқимишли хўжалар кўп бўлганлиги учун шундай номланган. Қум кўчиш ва бошқа сабабларга кўра бу қишлоққа Вардонзе қўрғони ва Қорақалпоқ уруғларидан кишилар келиб қолган. Қишлоқ ҳудудида машҳур "Шайх Дарвеш" масжиди жойлашган. Хазрати Шайх Дарвешнинг туғилган йиллари аниқ эмас. Ёши улуғ кексалардан сўраганимизда, Собиров Йўлдошхўжа шундай таърифлаган эдилар. Шайх Дарвеш бобомизнинг асл исмлари Абдулазизхўжа бўлган. Бу зотнинг соҳиби каромат бўлганликлари айтиб ўтилган. Масжиднинг қурилган йили ҳижрий 1289-йил Усто Малла томонидан қурилган. Усто Малла ўзлари қўшни Арабхона қишлоғидан бўлганлар. Ушбу сана масжиднинг ичкарисидаги стумга: “Ин амали Усто Малла” деб ёзилган. Масжидни солаётган Усто Малла масжидни юғиларини чиқариб, стумни ўрнатаяётганларида тахминан стум бир қарич калта келган, шунда устага “Бироз сақлаб туринглар”,- деганлар. Маълум фурсатда сўнг, “Энди юғини қўйинг”,-деганлар, қарасаларки юғи ҳам, стум ҳам баробар келиб қолган. Бу воқеа гувоҳи бўлган кишилар “Бу киши соҳиби каромат”,- дея таърифлаганлар. Шу орада Абдулазизхўжа ғойиб бўладилар. Улуғхўжа қишлоғидаги масжид шу-шу Шайх Дарвеш дея номланган.
Мустақиллик йилларида масжид 1999-йил 29-мартида №73 рақами билан давлат рўйхатидан ўтиб, диний ташкилот мақомини олди. Масжид 100 нафар намозхонга мўлжалланган бўлиб, кейинчалик 2005-йилда қайта таъмирланиш бошланди. Масжиднинг уч томони айвон билан ўралди, хозирда беш юзга яқин намозхонларни ибодати учун қулай шарт-шароит яратилган. Масжид устида 3 метр баландликдаги гумбаз ўрнатилди. 2008-йилда замонавий тахоратхона қуриб битказилди.

Шофиркон туман "ШАЙХ ДАРВЕШ" жомеъ масжид
имом–хатиби Жамолов Азизжон
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram