Когон туман “Шоҳи Нажаф” жомеъ масжид тарихи
14 август 2020 й.
706 марта ўқилди.
 
Когон туман “Шоҳи Нажаф” жомеъ масжид  тарихи

“Шоҳи Нажаф” жомеъ масжидининг ташкил этилиши 1997-йилга тўғри келади. Дастлаб масжидни ташкил қилиш ва уни қурилишига раҳбарлик Ҳ.А.Асадов томонидан амалга оширилиб давом эттирилиб келинмоқда. Ташкилий ишларнинг дастлабки даврлариданоқ марҳумлар: тадбиркор Ҳожи Салим Жумаев, мураббий Ҳожи Абдураҳмон Жалилов,  қурувчи Ҳожи Ғиёс, у кишининг ўғли Ҳожи Низом  қурилиш ишларини бошлашда жонкуярлик билан ҳаракат қилдилар. 1998-йилга келиб, масжид жойи белгиланди, бетон ишларини бошлаш билан  бино пойдевори учун бетон ишлари жорий қилинди. 2000-йилга келиб 250 нафар намозхонни сиғдирадиган хонақоҳ тикланди. Кейинчалик айвон, таҳоратхона қурилиши бошлаб юборилди.  2005-йилда эса қоровулхона, омборхона ва бошқа қўшимча иморатлар қад ростлади.   2008-йилда мавжуд хўжалик қурилишлари қайта таъмирланди, қулайликлар яратилди.  2017- йилнинг охирида масжид номи Шоҳи Нажаф деб аталди ва бу қарор расмий ҳужжатларда ўз аксини топди. 
Шу кеча-кундузда намозхонлар сонининг ортиб бориши натижасида илгариги хонақоҳ торлик қилди ва уни кенгайтириш имом Ҳ. Асадовнинг асосий бош масаласига айланди. Намозгоҳ торлиги сабабли 1000 киши сиғадиган,  янги, барча   қулайликларга эга бўлган  янги хонақоҳ қад кўтарди. Эшик-деразалар, иситиш тизими мавжуд қулайликлар яратилди. Барча қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳомийлар ва масжидда намоз ўқийдиган жамоа кўмагида бажарилди ва давом эттириб келинмоқда. Яратилган қулайликлар, айниқса 2019 йил давомида ва 2020 йилнинг  биринчи чорагида бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлари мақтовга сазовордир. Масжид хонақоҳининг кенгайиши, ёзнинг исиғи, қишнинг совуғига қарамасдан яратилган мавжуд қулайликлардан фойдаланиб келаётган кекса намозхонлар, беҳад хурсанд ва дуоларида фаровону хотиржам кунларга етказган Яратган Аллоҳга ҳамдлар айтиб, ибодатларини адо этиб келмоқдалар.

Когон туман “Шоҳи Нажаф” жомеъ масжид

имом-хатиби Асадов Ҳусен 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:31
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram