“УСМОН ИБН АФФОН” ЖОМЕЪ МАСЖИД ТАРИХИ
09 декабр 2020 й.
1168 марта ўқилди.
“УСМОН ИБН АФФОН” ЖОМЕЪ МАСЖИД ТАРИХИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Менга ибодат қилсинлар деб, биз инсонларни яратган Роббимизга чексиз ҳамду-санолар бўлсин! Умматимга Ер юзининг ҳамма жойи намозгоҳ (масжид) қилинди, деган суюкли Пайғамбаримизга беҳисоб дуруду салавотлар бўлсин!
Аллоҳнинг инояти, хайрияти ўлароқ масжиду мадрасалар, олиму уламолар юрти бўлмиш, Бухорои шарифда яна бир масжид қад ростлаб, бутун куррайи заминга ўзининг нурли зиёсини тарата бошлади.
Бухоро тумани азим Туркон қишлоғи Янгиобод маҳалласида бино этилган ушбу масжид, ҳаёсию зиёси ила бутун умматга ибрат бўлган буюк саҳобий Усмон розияллоҳу анҳунинг эҳтироми шарафига "Усмон ибн Aффон" номи берилди.
Масжид 2020-йил 30-сентябр куни, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан, № 119-рақам билан диний ташкилот устави рўйхатидан ўтказилиб, ўз фаолиятини бошлади.
Масжид биноси шинам, ўта бежирим меъморий услубда қурилган. Бино кошинкор баланд гумбазли, миллий типда ишланган дарвоза, фаслнинг совуқ ва иссиқ кунларида ҳам ўзининг қулайликларига эга бўлган намозгоҳ ҳамда таҳоратхоналардан ташкил топган.
Ҳозирда масжидда барча намозхонлар ўз ибодатларини адо этиб, саҳоватпеша ҳалқимиз, юртимиз тинчлиги, осойишталиги йўлида заҳмат чекиб, Яратганнинг розилиги учун хизматда турган азизларимиз ҳаққига, дуою хайрлар билан ўз мамнуниятларини ифода этиб келмоқдалар.
Бухоро туман "Усмон ибн Aффон" жомеъ масжид
имом-хатиби Юлдашев Абдусалим
«орқага