«Халифа» жомеъ масжид тарихи
30 июн 2020 й.
1098 марта ўқилди.

 

«Халифа» жомеъ масжид тарихи

Олот тумани «Халифа» жомеъ масжиди 1912 - йилда «Халифа» қишлоғида қурилган. Масжид 1924 - 1991 йилларда “Оқ-Олтин” калхозининг балансида бўлиб омборхона сифатида фойдаланилган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, 1991 - 2003 йилларда Халифа кишлоғи аҳолисининг жаноза тадбирлари ўтказилиб келинган. 2003 - йил 4 - июндаги 101-сонли рестр рақами билан мазкур масжид Адлия бошкармасидан руйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсата бошлади. 2014 - йил масжид замонавий кўринишда қайта қурилиб 2016 - йилда тахоратхона, 2017 - йилда масжид гумбази таъмирланди. 2018 - йил масжид атрофи темир панжаралар билан ўралиб, масжид кутубхонаси, автомобиллар тўхташ жойлари, маъмурий бинолар қурилди. 2017 - йилда ер майдонлари кенгайтирилиб, айни пайтда масжидда 500 нафар намозхон ибодат қилиши мумкин. 2020 - йилда масжидда реконструкция ишлари бошланган бўлиб, айвонлар кенгайтирилиб, 1000 та намозхоннинг ибодат қилишига шарт-шароитлар ҳозирланди.

Олот туман «Халифа» жомеъ масжид
 имом - хатиби К.Мавлонов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram