“ХЎЖА БЕШИК” жомеъ масжиди тарихи
07 апрел 2020 й.
«орқага
1052 марта ўқилди.
“ХЎЖА БЕШИК” жомеъ масжиди тарихи
Яратганга шукрлар бўлсинким, бугун юртимиз тинч, манзилларимиз обод, турмушимиз фаровондир. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг инояти ҳамда мустақиллигимизнинг шарофати сабабидир, албатта. Истиқлол йилларида мамлакат ҳудудида улкан ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Шулар қаторида диний муассасалар, муқаддас қадамжолар, масжидлар ҳам обод масканларга айлантирилди. Бунинг биргина ёрқин мисоли сифатида Бухоро вилояти Пешку туманидаги “Хўжа Бешик” жомеъ масжидидаги хайрли ишларни мисол қилиб олиш мумкин.
Масжид шу ерда дафн этилган Хўжа Бешик ҳазратлари номи билан аталган. Ривоятларга кўра, у киши ўта ёшлик даврларидаёқ равон гапира бошлаганлар ва ёшликдан диний ва дунёвий илмларда пешқадам бўлганлар. Ўзларининг илмлари ва халққа хизматлари билан динда катта хизмат қилганлар. Ҳазратдан бизгача фақатгина ривоятлар етиб келган холос.
Дастлабки даврларда авлиё дафн этилган ҳудуд атрофида масжид биноси бўлмаган. Кейинчалик, XVII-XVIII асрларда бу ерда мўжаз масжид биноси барпо этилган. Мустақилликнинг илк йилларида саховатли инсонларнинг ташаббуси билан янги кўркам масжид биноси қурилиб битказилган. Ҳозирда масжид атрофи замонавий қилиб, гулзорлар билан ўралган. Таҳоратхона замон талабларига асосан қурилган, масжид ичи замонавий иситиш ва совутиш тизими билан таъминланиб, намозхонлар ихтиёрига топширилди. Хўжа бешик жомеъ масжиди 1998-йилнинг 14-августида Адлия Вазирлиги томонидан № 35 рақам билан рўйхатга олинган.
Пешку тумани “Хўжа Бешик” жомеъ масжид
имом-хатиби Носир Жумаев