Когон туман “Хўжа Каъбул Ахбор Вали” зиёратгоҳи ва масжид тарихи
15 август 2020 й.
2672 марта ўқилди.
 
Когон туман “Хўжа Каъбул Ахбор Вали”
зиёратгоҳи ва масжид тарихи

“Хўжа Каъбул Ахбор Вали” зиёратгоҳи Когон тумани “Сиёз Поён” қишлоқ фуқаролар йиғини Хўчкоб қишлоғида жойлашган.
 “Хўжа Каъбул Ахбор Вали” жомеъ масжиди тарихий шахс номига қўйилган. Хўжа Каъбул Ахбор Валининг қачон туғилганлари тўғрисида тарихий манбаларда кўрсатилмаган. Фақатгина VII асрларда вафот қилганликлари хақида ривоятларда маълум.
“Хўжа Каъбул Ахбор Вали” жомеъ масжиди 1990 - 1991 йилларда ҳашар йўли билан қурилган. Масжид Когон туманининг чўл ҳудудида жойлашган. Атрофи қабристон ва Хўчкаб қишлоғи билан ёнма–ён. “Хўжа Каъбул Ахбор Вали” жомеъ масжиди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бухоро вилоят Адлия бошқармасининг 1998 - йил 24 - сентябрда диний ташкилот уставини №54 – сонли гувоҳнома билан қайта рўйхатдан ўтказган. Масжид ўз фаолиятини ҳозирги кунга қадар давом эттириб келмоқда.
Масжид биносининг баландлиги гумбаз билан биргаликда 9 метр, узунлиги - 11 метр, эни – 10,7 метрдан иборат. Масжид биносининг пойдевори табиий тош, деворлари пишган ғишт билан терилган.
Қабр жойлашган жой, яъни, “Хўжа Каъбул Ахбор Вали” жомеъ масжиди мақбараси ярим очиқ айвон ҳолатида қурилган. Мақбара ва масжид тахминан 8-10 метр баландликда жойлашган. 
 

Когон тумани “Хўжа Каъбул Ахбор Вали” жомеъ масжид

имом - хатиби Одилов Ҳайдар 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:31
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram