"ХЎЖА РЎШНОИЙ" жомеъ масжид тарихи
09 июн 2020 й.
983 марта ўқилди.

 

"ХЎЖА РЎШНОИЙ" жомеъ масжид тарихи

Пешку туман "ХЎЖА РЎШНОИЙ" жомеъ масжиди 2001-йилдан бери фаолият кўрсатиб, тумандаги "Калай-Миришкор" ҚФЙ ҳудудидаги аҳолига диний, шаръий хизмат кўрсатиб келмоқда. Масжид қурилганига чамаси 150 йилдан ошган. Чунки, масжиднинг ўртадаги асосий устунига араб рақамларида ҳижрий 1285 санаси ёзиб қўйилган. Бу масжид ўша замоннинг савдогар бойларидан бири Мирзобой тожикнинг ўғилларидан бири Козоқбой томонидан қурилганлиги ёши улуғ кексалар томонидан эътироф этилган ва "Бойлар" масжиди номи билан атаб келинган. Собиқ совет тузуми даврида масжид биноси омборхона сифатида, кейинчалик, аниқроғи 1972-йил йиқитилиб, қайта тиклангач кутубхона тариқасида фойдаланиб келинган. Фақатгина Мустақиллик шарофати билан аввалига қишлоқ масжиди сифатида, сўнгра 2001-йилдан бошлаб жомеъ масжид сифатида давлат Адлия вазирлиги Бухоро вилоят бўлими томонидан рўйхатга олинган. Масжид ичида 100 киши намоз ўқийдиган жой бор. Масжиднинг айвонлари билан қўшиб ҳисобланганда 200 дан ортиқ намозхонлар учун шароит мавжуд. Масжиднинг "ХЎЖА РЎШНОИЙ" деб номланишига сабаб, масжид яқинида жойлашган шу номдаги қабристон ҳисобланади.

Пешку тумани “ХЎЖА РЎШНОИЙ” жомеъ масжид
имом-хатиби Мадиев Нодир
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram