“Хўжа Таббанд” жомеъ масжиди
12 феврал 2020 й.
1216 марта ўқилди.
“Хўжа Таббанд” жомеъ масжиди
Ривоятларига кўра, “Хўжа Таббанд” хонақоҳи XVIII-XIX асрларда қурилган. Масжид хонақоҳи меъморий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинган. Ўша даврда масжид бир хонақоҳ ва беш устунли айвондан иборат бўлган. Масжид тарихи тўғрисидаги маълумотлар афсуски, бизгача етиб келмаган ва халқ тилида “Хўжа Таббанд” деб номланган ушбу шахснинг асл исмлари номаълум.
Хўжа Таббанд фазилатли табиб ҳамда тақводор киши бўлган эканлар. У киши турли хасталикларнинг шифосини топиб айниқса, иситма кўтарилишидан азият чеккан беморларни шифокори бўлганлар.
Таббанд дейилганда – форсийда "иситмани боғламоқ" маъносини англатади. Шу сифатлари туфайли бу кишига Хўжа Таббанд номи берилган. Масжид айнан шу фазилатли инсоннинг номлари билан аталиб келган.
Мустақиллик йилларида масжид биноси қайта таъмирланиб, кенгайтирилди. Ҳозирда масжид иккита хонақоҳ ва уч айвондан иборат. Ҳамда уч юз йиллик тарихга эга бўлган уч туп тут дарахтлари қад ростлаб турибди. Масжидда ҳозирги кунда мингга яқин намозхон ибодатларини адо этишликлари учун барча қулайликлар мавжуд.
Бухоро шаҳар “Хўжа Таббанд”
жомеъ масжиди имом хатиби
Ниёзов Камол
«орқага