“Зиробод” жомеъ масжид тарихи
20 май 2020 й.
1677 марта ўқилди.

“Зиробод” жомеъ масжид тарихи

Когон шаҳар “Зирабод” жомеъ масжиди 1989-йил ўша даврнинг фидокор ёши улуғларидан Қосимов Мамашариф Авезов Ашур ва Қурбонов Ражаблар биргаликда масжид қуриш ташабусси билан чиққанлар. Масжид қуришдек савоби улуғ ишга  Жўраев Хамид Шукурович, Акмал Гусейнович, Қурбонов Юсуфлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб, 1989-1990-йилларда масжиднинг илк пойдевори қурилган. Ўшанда бино 15х15 майдонга қурилган. Томи ҳашар йўли билан лойсувоқ қилинган. Шундан сўнг масжидда қамиш устидан палас тўшалиб илк бор Қосимов Маматшариф имом этиб тайинланган. Масжид Зиробод ва Навзиробод маҳаллари ўртасида жойлашгани учун “Зиробод” жомеъ масжиди дея ном берилган. Когон шаҳар ҳокимининг 1992-йил 1-июндаги 96-сон қарорига асосан Зиробод масжидига 80 м.кв р майдони ажратиб берилган.
Мустақиллик нашидаси ўлароқ халқимиз ўзлигини англашга, муқаддас динимизга бўлган эҳтиёжи ортиб, намозхонлар сони секин аста кўпайиб, 2008-йилда масжидни кенгайтириш ишлари бошланган. 2008-йилда ЖБИ корхона раҳбари Бахшилло Нуриддинович П-10 корхона раҳбари  Ғулом Баротовичларнинг завод томонидан кўрсатган ҳомийлиги билан масжиднинг асосий биноси қайта қурилди.
Когон шаҳар ҳокими  И.А.Фармонов қарорига асосан масжид майдони 1203 м.квга етган. 2016-йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг буйруғи билан масжидга Мадалиев Мамадиброҳим имом хатиб этиб тайинланган. 2017-2019 йиллар давомида масжидда қурилиш ишлари олиб борилди. Жумладан масжид биносининг ички ва ташқи томонлари қайта таъмирланди, масжид ҳовлиси мармар қилинди, масжид дарвоза гумбазига меъморчилик ишлари олиб борилди, ошхона янги жиҳозлар билан таъминланди ва қайта таъмирланди, масжид ичида иссиқ пол ўрнатилди ва таҳоратхона таъмирланди. Масжиднинг тепа қисмига гумбаз ўрнатилди. Масжидимиз биноси 350 кишилик намозхонларнинг намоз ўқиши учун мўлжалланган.
Аллоҳ таоло масжидларимизни обод қилганлардан ўзи рози бўлсин!

Когон шахар “Зиробод” жомеъ масжид
 имом-хатиби М.Мадалиев
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:17
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram