Масжидлар
29 январ 2020 й.

 

Ҳазрати Поянда Муҳаммад Шоҳ – Аҳсавий (Аҳсикати) Намангоний Нақшбандия тариқатининг ривожига муҳим ҳисса қўшган шайх, ўз замонасининг муршиди, соҳибкаромат, улуғ тарбиячи, шоир бўлганлар. Бу зоти шариф Аҳсикат (ҳозирги Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳудудида жойлашган) шаҳрида туғилган. 

батафсил»

29 январ 2020 й.

 

Абу Бакр Ассиддиқ масжиди Бухоро шаҳрининг  Самарқанд дарвоза ҳудуди атрофида жойлашган.  Масжид ўтган асрнинг 50-йилларида Қудуқчи  мавзесида  қурилган уй-жойлар орасида маҳалла хўжалик ҳовлиси ўрнида барпо этилган. Масжидда биринчи намоз 1989-йил Ражаб ойининг 8 март Чоршанба куни ўқилган.

батафсил»

29 январ 2020 й.

 

“Мавлоно Шамсиддин Маҳбубий” жомеъ масжиди 1998 йилда ҳашар йўли билан қурилган. Масжиднинг номи бир неча аср олдин масжид ҳудудида яшаган фақиҳ олим Мавлоно Шамсиддин Маҳбубийга нисбатан берилган. У киши   Бухоро шаҳрининг Самарқанд дарвозаси ташқарисидан, бир-бир ярим чақирим шимолий шарқдаги Нов қишлоғида тахминан XII аср охирида туғилган.

батафсил»

29 январ 2020 й.

 Мазкур жоме Мовароуннаҳрда қурилган биринчи масжид ва ҳозирги Масжиди Калоннинг илк биноси эди. Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий (810–870) Бухорога келганларида ҳам Масжиди Калон жуда катта масжид бўлган. Бу ерда дарс ўтганларида маълум бир масофада мубаллиғлар, яъни, етказувчилар туриб, Имом Бухорийнинг сўзларини халққа етказиб турган. Ҳамма эшитиб, ёдлаб, ёзиб борган[2]. Масжиди Калонда буюк муҳаддисдан бир вақтнинг ўзида ўн мингга яқин одам дарс олган. Амир Исмоил Сомоний (888–907) давригача бу масжид кенгайтириб борилди. Амир Исмоилнинг буйруғи билан масжид атрофидаги кўп уйлар сотиб олинди ва жоме учдан икки ҳиссагача кенгайди. Айрим маълумотларда келтирилишича, ўша пайтлар Масжиди Калонда юз минггача одам намоз ўқиган.

батафсил»

28 январ 2020 й.

 “Болои Ҳовуз мадрасаси” меьморий мажмуаси  Бухоронинг  бугунги  кунга қадар сақланиб  қолган   гўзал  тарихий обидаларидан биридир. Унга тегишли  биринчи  тарихий  ҳужжатнинг  бошланиш  қисмидаёқ  мадраса  бунёдкори ҳақида: “Солиҳа, сожида, афифайи олийжоҳ, иффатпаноҳ, исматдастгоҳ, мастуралар зийнати, шарафли аёллар тожи, даврон  Хадичаси, замон Билқиси Подшоҳ Биби бинти марҳум Хожа  Мир  Абдуллоҳ  Бухоро  шаҳрининг қадим  ҳисори ташқарисида Регистоннинг  ғарбида, Шодим  оталиқ  масжиди гузарида пишиқ ғишт ва  ёғочдан  хонақоҳ, жоме масжиди  ва ўн тўққиз ҳужра қурдирди”, деб ёзилган  маьлумотларга  дуч  келамиз.

батафсил»

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram