Тошмасжид жомеъ масжиди XVI асрда Бухоро амири Абдуллахон томонидан қурилган бўлиб, масжид ичида 230 кишига намоз ўкиш учун жой мавжуд.
Пешку туман "ХЎЖА РЎШНОИЙ" жомеъ масжиди 2001-йилдан бери фаолият кўрсатиб, тумандаги "Калай-Миришкор" ҚФЙ ҳудудидаги аҳолига диний, шаръий хизмат кўрсатиб келмоқда
Ромитан туманидаги Маҳаллаи боло жомеъ масжиди 1907-йилда ҳашар йўли билан қурилган. Сиғими 100 дан ортиқ кишини ўз ичига олади.
Ушбу жомеъ масжид 1995-йил ҳашар ва ҳомийлик йўли билан қурилган. Тарихий ёдгорлик сирасига кирмайди. Масжиднинг қурилишида Бухоронинг кадимий масжидларидан андоза олган ҳолда, қадимий услубда қурилган.
Амир Ҳамза жомеъ масжиди 980-йиллар атрофида қурилиб, 1920-йилга қадар ўз фаолиятини юритган. 1991-йилда мустақиллик шарофати билан жума ва беш вақт намоз ўқиш бошланган.
Ромитан туманидаги Биби Саида жомеъ масжиди IX асрдан XIX аср бошларига қадар ўз фаолиятини юритган. 1965-йилда ҳашар йўли билан қайта тикланган. 1996-1997 йилларда кенгайтирилган.
Bu masjid Mavlono Ya'qub Charxiy nomlari bilan aytilishiga sabab, bu yer ul zotning qadamjolari hisoblanadi.
Когон шаҳар тарихдан биринчи темир йўл келтирилган ҳудудлардандир. Бу шаҳарни мана шу темир йўллари, икки шарқий ва ғарбий қисмга ажратиб туради. Шаҳарнинг ғарбий қисмида мустақилликгача масжид умуман бўлмаган.