ҚУРЪОН ТИНГЛАШ ФАЗЛИ
04 апрел 2024 й.
1574 марта ўқилди.
ҚУРЪОН ТИНГЛАШ ФАЗЛИ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтгандилар: “Аллоҳнинг китобидан бир оят тинглаган кишига музоаф яхшиликлар ёзилади, Аллоҳнинг китобидан бир оят тиловат қилган кишига Қиёмат кунида нур бўлади”.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга қироат қилиб бергин” – дедилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули сизга нозил қилинган бўлсада, сизга қироат қилиб бераманми” – дедим. У Зот: “Ҳа, чунки мен, бошқа кишидан уни тинглашни яхши кўраман” – дедилар. “Нисо” сурасининг “Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сени уларнинг ҳаммасига гувоҳ этиб келтирган чоғимизда ҳол қандоқ бўлур” оятигача ўқиганимда, У Зот: “Ҳозирча етади” – дедилар. У кишига қарасам икки кўзлари ёш тўкаётганди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Имом Нававий айтадилар: Бу ҳадисда бир қанча ибрат маънолар бор;
– Қироатни тинглашни яхши кўриш, ва унга қулоқ солиш;
– Қироат пайтида йиғлаш, ояти карима маъноларини тадаббур қилиш.
– Қуръонни тинглаш учун бошқа кишидан қироат қилиб беришини сўраш мустаҳабдур. Чунки тинглашда, ўзи ўқиганидан кўра тушуниш ва тадаббур қилиш етукроқ бўлади. Ва яна бунда, илм ва фазл аҳлини ўз издошларига тавозеъ кўрсатишларига юксак намуна бор. Азизлар Қуръонга муҳаббатли бўлайлик.
Аллоҳнинг каломи барчамизнинг ҳаётимизда ҳидоят машъали, Қиёматда шафоатчимизбўлсин.
Жондор туман “Қизбиби” жомеъ масжид
имом-хатиби Собир домла Раҳимов
«орқага