Саҳобалардан ривоят қилинган тафсирнинг тутган ўрни
20 феврал 2015 й.
2573 марта ўқилди.

 Саҳобалардан ривоят қилинган тафсирнинг тутган ўрни

      Баъзи муҳаддислар саҳобалардан ривоят қилинган тафсирларга “марфуъ” (ҳадис) ҳукмини берадилар. Ҳоким ўзларининг “Мустадрак” китобларида: “Ҳадис толиби илмлари шуни билсинларки, Қуръоннинг нозил бўлишига гувоҳ бўлган саҳобаларнинг тафсирларига “Муснад ҳадис” ҳукми берилади”, – деб айтганлар. Бироқ, Ибн Салоҳ ва Имом Нававийлар: “Саҳобалардан келган ҳар қандай сўз, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари бўлмаслиги мумкин. Лекин у нарсаларнинг сабаби нузули бўлса, унда ақлий фикр бўлмаса, у Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламдандир”, – деб айтганлар.

   Ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Саҳобаларнинг тафсирларига “Муснад” ҳукми берилишига қуйидаги асослар сабаб бўлган: айтилган нарса сабаби нузулга тааллуқли бўлса ёки фақатгина Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламдангина олинган нарсалар бўлса ва ривоятларга бирор-бир ақлий фикрлар аралашмаган бўлса”. 
“Мавқуф” бўлган ривоятнинг ҳукми нима? Баъзи олимлар: “Уни олишлик вожиб эмас. Чунки у ижтиҳод қилинган, яъни у тўғри чиқиши ҳам ёки хато бўлиши ҳам мумкин”, деганлар. 
Баъзи олимлар айтишади: “Саҳобаларнинг фикрларини олиш керак. Чунки улар Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлар ёки ўз фикрлари билан айтганлар. Ўз фикрлари билан айтганда ҳам, улар одамлар орасида Қуръонни ва араб тилини яхши билувчилар бўлиб, Қуръоннинг нозил бўлишига гувоҳ бўлганлар. Хусусан, тўртта халифа, Ибн Аббос ва Ибн Масъуддан келган бўлса, уларнинг тафсирлари ҳукм жиҳатидан олинади”.
       Имом Заркаший айтганлар: “Билгин! Қуръон тафсири икки қисмдур. Биринчи қисмининг тафсири “нақл” билан келган, яъни Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламдан. Иккинчи қисмида эса унинг тафсири келмаган”. Аввалгиси Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламдан, саҳобалардан ва пешқадам тобеинлардан келган. Бунда санадга қаралади, холос. Иккинчисида эса, санадга ҳам, матнга ҳам қаралади. Агар луғатга суяниб тафсир қилинган бўлса, олинади. Чунки улар луғат билимдонлари бўлганлар.
    Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Қачонки бир оят тафсирини суннатдан топмасак, саҳобаи киромларнинг қавлларини оламиз”. Чунки улар Қуръонни билгувчироқ бўлиб, ўша вақтдаги ҳолатларни кўришган ва хусусиятларни тўлиқ англар эдилар. Уларнинг фаҳмлари ўткир, илмлари чуқур, амаллари солиҳ бўлган. Хусусан, уларнинг катталари бўлса, янада ишончлироқдир”.
 
Азизхўжа Иноятов
"Хўжа Таббанд" масжиди
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:59
Пешин: 13:10
Аср: 16:20
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:35
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram