– Қуръон эшитиш салбий ҳис-туйғулардан (стресслардан) халос этади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳ (розилиги)ни, охират кунини истаб тиловат қилса, гуноҳлари кечирилади. Уни ўликларингизга ўқинглар”. (Имом Насоий, Имом Аҳмад ривоятлари).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Таборак" сурасини ёдлаш муҳим эканини таъкидлаганлар, "Мен ("Таборак" сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим",-деганлар.
Aллоҳ таоло пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилган Қуръони Карим 23 йил мобайнида тарқоқ ҳолда нозил қилинди. Гоҳо бир оят, айрим ҳолларда ўнтагача оят кетма кет ваҳий орқали нозил қилинди.
Аллоҳ таоло таҳажжуд ўқувчиларни зикр қилиб айтади: «Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар ва саҳарларда улар (қилган сахву-хатолари учун Роббиларидан) мағфират сўрар эдилар). (Зориёт сураси, 17-18 оят).
Аллоҳ таолонинг каломи Қуръон бежизга мўжиз (ожиз қолдирувчи) деб айтилмайди. Сизга Қуръон оятларидаги биргина ишора, танбеҳни келтирамиз.
Аллоҳ таоло айтади: “Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз” . Демак Қуръон кўрсатмасига биноан, ҳақиқий бахт Аллоҳ таолога яқин бўлишда ва бахтсизлик эса Ундан узоқлашишдадир.
Қадр сурасидаги ҳарфларнинг сони 114 та бўлиб, Қуръони Кримдаги суралар сони ҳам 114 тадир. Қадр сурасидаги калималарнинг сони 30 та бўлиб, Қуръоннинг жузълари 30 тадир.