Тариқат одоблари
2446 марта ўқилди.

 

 Тариқат одоблари

(Нақшбандия таълимоти асосида)
10-қисм

Тариқат қоидалари:
Тариқат қоидалари кишининг руҳий-маънавий камолот босқичи бўлиб, бухоролик улуғ шайх Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ Калободий (Гулободий) (ваф.991й.) ҳазратлари «Ат-Таъарруф ли мазҳабит-тасаввуф» (Тасаввуф йўлини таништириш) китобларида тариқатнинг қуйидаги 17 қоидаси борлигини таъкидлаганлар:
1. Сабр ) )صبر - бошга тушган ҳар бир қийинчиликка чидам кўрсатиш.
2. Фақр )فقر( – Аллоҳга бандаликни сидқидилдан бажариш; аммо бу қашшоқликда яшаш дегани эмас.
3. Тавозе )تواضع( – кишининг Аллоҳга хокисорлиги; камтарлик.
4. Хавф )خوف( – инсоннинг иймондан ажралишидан қўрқиши.
5. Тақво )تقوى( – Аллоҳдан қўрқиш, ҳаромдан ҳазар қилиш.
6. Ихлос )إخلاص( чин юракдан ишониш.
7. Шукур )شكر( – Аллоҳнинг неъматларини эътироф этиб, Унга шукроналар айтиш.
8. Таваккул )تو كل( – ҳамма ишни Аллоҳга топшириш, ожизлигини Аллоҳга билдириш.
9. Ризо )رضا( – тақдирнинг ҳукмига рози бўлиш.
10. Яқин )يقي( – тўла ишонч;
11. Зикр ) ذكر( – доимо Аллоҳни ёдда тутиш.
12. Унс ) )أنس – зикр билан улфат бўлиш.
13. Қурб )قرب( – Аллоҳга ибодат билан яқин бўлиш.
14. Васл وصل( ) - қалбга Аллоҳ нурининг кириши;
15. Муҳаббат )مبة( – Аллоҳга мойил бўлиш;
16. Вужд )وجد( – Аллоҳнинг сирларидан воқиф бўлиш.
17. Ғалаба )غلبة( – Аллоҳга бўлган муҳаббат барча нарсадан устун келиши.
Булардан ташқари Абу Наср Саррож (ваф. мил.998й.) қуйи- дагиларни ҳам келтирганлар: тавба, вараъ, зуҳд, фақр, сабр, хавф, ражо, таваккул, ризо.
 
Робита
«Робита» )رابطة( дегани - боғланиш.
Аллоҳ таоло марҳамат қиладики:
}يَا أَيُّ هَا الَّذِينَ آمَن وا اصْبِر وا وَصَابِ روا وَرَابِط وا وَاتَّ قوا اللَََّّ لَعَلَّ كمْ ت فْلِ حونَ {
«Эй, иймон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағри кенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (шунда) толе топсангизлар!» (Оли Имрон сураси, 200-оят.)
Робитаи мавтия – бу ўлимни эслаш, ўлим билан боғланиш. Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
م و ت وا ق بلَ أ نْ ت و ت وا
)قال الافظ ابن حجر هو غي ثابت، وقال القاري هو من كلام الصوفية، والمعنى م وتوا اختيارا بترك الشهوات قبل أن توتوا اضطرارا بالموت القيقي(
«Ўлмасдан олдин ўлинглар». Бу мутлақо ажал келмасдан олдин ўзларингизни ўлдиринглар дегани эмас. Аксинча, бундан мақсад ўлим келмасдан олдин уни эслаб туриш, унга тайёр бўлишни таъкидлашдир. Чунки Исломда ўзини ўзи ўлдириш қораланади. Ўз жонига қасд қил- ганлар эса дўзахга маҳкум қилинади.
Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга умрни белгилаб қўйган. Инсон ҳаётлик вақтида, албатта, Аллоҳга йўлиқиш ҳақ эканлигини, Аллоҳни эсдан чиқармаслик учун ҳар куни ўлимни эслаши, ўлимнинг ҳақ эканлигини тан олиб, «бу дунёда охиратим учун нима иш қилиб қўйдим, кимларни ранжитдим, кимларнинг кўнглини оғритдим, кимлар менинг орқамдан илиқ сўзлар айтади, кимлар мени лаънатлайди»,- каби саволлар билан ўзини сўроқ (имтиҳон) қилиши керак.
Ҳақ таоло бандаларига жуда ҳам яқин, лекин бандалар Ундан узоқ. Аллоҳ таоло «Қоф» сурасининг 16-оятида марҳамат қилади:
}وَنََْ ن أَقْ رَ ب إِلَيْهِ مِنْ حَبْلِ الْوَرِيدِ {
«Биз унга (инсонга) бўйин томиридан ҳам яқинроқдирмиз».
Алишер Навоий «Лисон ут-тайр» достонларида таъкидлаган- ларидек:
Сиз тушуб ул Шоҳдин беҳад баид,
Ул яқинроқ сизга «мин ҳаблил варид».
Давоми бор...

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Ҳожи Абдулғафур Абдурраззоқ Бухорий
Тариқат одоблари  (Нақшбандия таълимоти асосида) китобидан
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram