Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида) 18-қисм
2497 марта ўқилди.


Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида)

18-қисм

Самарқандлик пирлар
1. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Доримий Самарқандий (798-870)
2. Абу Закариё Яҳё ибн Муҳаммад Варағсарий (ваф. 846)
3. Абу Ҳафс Умар ибн Яъқуб Санжадизакий (ваф. 855)
4. Абд ибн Саҳл Зоҳид Самарқандий (Х аср)
5. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Муоз Бурнамадий (Х аср)
6. Абу Бакр Дулаф ибн Жаҳдар Шиблий
7. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Шиблий (ваф. 946)
8. Абу Назр Муҳаммад ибн Исҳоқ Рашодий Самарқандий (ваф.951)
9. Абул Қосим Исҳоқ ибн Муҳаммад Ҳаким Самарқандий (ваф.953)
10. Абу Амр Муҳаммад ибн Исҳоқ Усфурий (ваф.960)
11. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Бужайрий Хушуфағний (ваф. 983)
12. Абу Саид Муҳаммад ибн Аббос Ғозий Ромий (ваф. 984)
13. Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад Самарқандий (ваф. 986)
14. Абу Наср Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Хузондий (ваф. 993)
15. Абу Саид Ҳасан ибн Али Форисий Добавайҳи (ваф. 997)
16. Абу Зайд Абдуллоҳ ибн Умар Дабусий (ваф. 1039)
17. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Юсуф Канваний (ваф. 1088)
18. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Аҳмад Вазорий (ваф. 1088)
19. Абул Қосим Али ибн Абу Яъло Дабусий (ваф. 1090)
20. Абул Ҳасан Али ибн Абу Саҳл Зоминий (ваф. 1102)
21. Абул Ҳасан Али ибн Усмон Харрот (ваф.1107)
22. Абул Қосим Маҳмуд ибн Маймун Дабусий (ваф.1136)
23. Абу Аҳмад Мусо Самарқандий Ховасий
24. Абул Фатҳ Маймун ибн Муҳаммад Дабусий (ваф.1147)
25. Мулло Жумъақули Ургутий Хумулий (ХIII аср)
26. Бакр Суғдий
27. Ҳошим Суғдий
28. Ғайлон Самарқандий
29. Кешлиғ ато
30. Умар ато
31. Шайх Бурҳониддин Соғаржий
32. Мавлоно Мир Имом
33. Муҳаммад ибн Бурҳонуддин қози (ХV аср)
34. Мусо ибн Исо Даҳбедий Самарқандий (ваф.1776)
35. Эшон Валихон Ургутий
36. Шайх Муҳиддинхон – Эшони Ургутий
37. Домло Қутбиддин Ургутий
38. Ҳазрат Халифа Иброҳим (ваф.1879)
39. Эшони Султонхон ибн Халифа Иброҳим (ваф.1924)
40. Эшони Бобохон ибн Султонхон (ваф.1991)
41. Эшони Темурхон (ХХ аср)
Шошлик пирлар
1. Абу Салама Наср ибн Муҳаммад Шоший Сўфий Илоқий (ваф.981)
2. Абу Шурайҳ Исмоил ибн Аҳмад Наққоз Шоший (ваф.1078)
3. Абул Ҳасан Саид ибн Ҳотам Усбоникасий (Х аср)
4. Муҳаммад Олим Шоший
5. Занги ота
6. Мавлоно Тожуддин Дарғамий
7. Шайх Умар Боғистоний Тошкандий
8. Шайх Хованд Таҳур (ваф.1360)
9. Хожа Довуд
10. Хожа  Tm[<025Убайдуллоҳ Аҳрор Шоший Самарқандий (1404-1490)
11. Хожа Абдулҳақ (ХVI аср)
12. . Эшон Абдулмажидхон (ХIХ аср)
13. Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1859-1956)
Фарғоналик пирлар
1. Абул Қосим Маҳмуд ибн Муҳаммад Ахсикасий (Х аср)
2. Абу Наср Мансур ибн Аҳмад Ғазақий (ваф.1073)
3. Абул Вафо Муҳаммад ибн Муҳаммад Ахсикатий (ваф.1127)
4. Абу Рашод Аҳмад ибн Муҳаммад Ахсикатий (ваф.1136)
5. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Андуконий Фарғоний (ваф.1151)
6. Абу Тоҳир Ҳарамий
7. Абу Жаъфар Муҳаммад Фарғоний
8. Шайх Аҳмад Жуволгар
9. Шайх Саидуддин Фарғоний
10. Халил ибн Аҳмад Қубовий (ХI аср)
11. Лутфуллоҳ ибн Фатҳуллоҳ Ахсикатий (ХVI аср)
12. Муҳаммад Содиқ ибн Абдулбоқи Фарғоний (ХVI аср)
13. Аҳмад Хожагий Косоний - Махдуми Аъзам (ваф.1542)
14. Абул Бақо ибн Хожа Баҳоуддин ибн Махдуми Аъзам (ХVII аср)
15. Аҳмад Носируддин Марғилоний
16. Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Азим Марғилоний Чимёний Нақшбанд (ХIХ аср)
Кеш ва Насафлик пирлар
1. Абу Абдураҳмон Муоз ибн Яъқуб Насафий Косаний (IХаср)
2. Абу Туроб Аскар ибн Ҳусайн Нахшабий (ваф. 860)
3. Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Назр Миждувоний (Х аср)
4. Абул Ҳасан Ҳумайд ибн Наим Аншамитний (Х аср)
5. Абу Наср Муҳаммад ибн Таййиб Кеший (ваф. 931)
6. Абу Бакр Абд ибн Абул Аббос Ёний Насафий (ваф. 939)
7. Абул Бади Аҳмад ибн Муҳаммад Насафий Макҳулий (943-990)
8. Абу Абдуллоҳ Насуҳ ибн Восил Варозоний Насафий (ваф. 955)
9. Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад Баздавий (ХI аср)
10. Абул Ҳасан Наср ибн Аҳмад Ҳомидий (ваф. 1006)
11. Абул Ҳасан Тоҳир ибн Муҳаммад Хушномий (ваф. 1007)
12. Абу Муҳаммад Усмон ибн Муҳаммад Насафий Мувоний (ваф.1032)
13. Абу Яъқуб Юсуф ибн Абу Бакр Ибсаний (1086-1158)
14. Абу Али Ҳасан ибн Абдуллоҳ Батхудоний Насафий (1099-1157)
15. Абу Мусо Васир ибн Мунзир Офуроний Насафий
16. Абу Наср Аҳмад ибн Абдулжаббор Баладий (ХII аср)
17. Шайх Азизиддин ибн Муҳаммад Насафий (ХIII аср)
18. Дарвеш Муҳаммад Шаҳрисабзий Эмканагий (ваф. 1562)
19. Мавлоно Хожагий Эмканагий (ваф. 1600)
20. Муҳаммад Хожа Ҳинду ибн Хожа Калон Хузорий (ХVI аср)
21. Дўстмуҳаммад ибн Наврўзаҳмад Кеший (ХVII аср)
Муҳаррир сўнгсўзи
Муҳтарам китобхон, рисола билан танишиб чиқиб, асрлар давомида халқимиз маънавиятининг ажралмас қисмига айланган ислом динимизга оид тушунчаларингизни бирмунча бойитдингиз – тасаввуф илми, тариқат одоби асосларини такрорладингиз.
(«Силсилаи шариф»даги айрим ҳалқалар бошқа манбалардагидан бир оз фарқ қилиши, «Диёримизда яшаган буюк пирлар» рўйхатига кирмай қолганлар бўлиши мумкин ва б.) Бунинг учун зийрак ўқувчиларимиздан узр сўраймиз ва йўл қўйилган хато-камчиликларни адолат қалами ила тузатадилар, деб умид этамиз: Парвардигорнинг Ўзигина беайб эканлигини ҳаммамиз биламиз.
Рисолани турли ёшу савиядаги кишилар ўқиши мумкинлигини ҳисобга олиб, қуйидагиларни таъкидлашни истардик: роҳиблик (таркидунёчилик)ни Аллоҳ таоло буюрган эмаслиги (21-б.), тариқат қоидасидаги фақирлик қашшоқликда яшаш дегани эмаслиги(31-б.), «Ўлмасдан олдин ўлинглар» мутлақо ажал келмасдан олдин ўзларингизни ўлдиринглар дегани эмаслиги(33-б.) ҳақида ёзилганларни қайта-қайта ўқиш ва уқиш лозим; тасаввуфнинг мақсади инсон камолоти эканлиги боис нафс тарбияси тўғрисида битилганлар(47-50-б.)нинг мағзини чақиш, Нажмиддин Кубро:
Бир дев бор ичимда, асти пинҳон бўлмас,
Бошини эгмак онинг осон бўлмас,- деганидек, маънавий тубанлик ва инсонликни емирадиган иллатларни нафс келтириб чиқаришини чуқур англаш; гуноҳи кабиралар(11-13-б.)дан сақланиш; инсоний бурчлар(13-14-б.)ни бажариш, устозлар ҳурматини жойга қўйиш(26-б.), шарқона пир-мурид анъаналарини доимо эсда тутиш зарур. Шунингдек, пайғамбарлар ўз қўллари билан меҳнат қилиб ҳалол ризқ еганлари(21-б.), тариқат пирлари ҳам шу йўлдан борганликларини, масалан, Юсуф Ҳамадоний деҳқончилик ва этикдўзлик билан шуғулланганликларини, Мирзо Бедил:
То фазлу ҳунарга етишмай инсон,
Унга бахт эшиги очилмас осон, - деб ёзганидек, меҳнату ҳунар бахт эшиги калити эканини унутмаслик даркор.
Шу ўринда муаллифимиз – 1950 йилда Бухорода туғилган, шу ер- даги Мир Араб мадрасасини, Тошкентдаги Имом ал-Бухорий номли олий маъҳадни тугатган, қарийб 30 йилдан буён ўзлари дастлаб таҳсил олган мадрасада ҳадис, фиқҳ, тасаввуф, хатоба, хаттотлик каби фанлардан сабоқ бериб талабалар эҳтиромига сазовор бўлиб келаётган, «Муҳаммад пайғамбар қиссаси. Ҳадислар» китобидаги минг бир ҳадисни, Абдулқаҳҳор Шошийнинг «Мифтоҳул-қироа» («Қироат калити») китобидаги «Шайх Санъон» қиссасини настаълиқ хатида
битган, Абдулкарим ас-Самъонийнинг машҳур «Ал-Ансоб» («Насабнома») асарини шогирди Комилжон Раҳимов билан араб тилидан ўзбекчага ўгирган Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Бухоро вилоятидаги вакили, Масжиди Калон жоме масжиди имом-хатиби ҳожи Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг ҳам заррин қалам соҳиби (3-саҳифадаги дастхатга қаранг), бир неча ҳунар эгаси, халқ табобати ва шарқ мумтоз адабиётининг билағони эканликларини эслатиш жоиз.
Хулоса шуки, «Тариқатга йўлланма» диний аҳкомларни бажариш учун қўлланма деган бир ёқлама ҳукм чиқариш тўғри бўлмайди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг:
خَيْ ر كمْ مَنْ لََْ يَ تْ ركْ آخِرَتَه لِ دنْ يَاه ، وَل دنْ يَاه لآخِرَتِهِ، وَلََْ يَ كنْ كَلا عَلَى النَّاسِ
)قال ابن حبان : نعيم يضع الديث على أَنَس(
«Сизларнинг яхшиларингиз – дунё ишини деб охиратни, охиратни деб дунё ишини тарк қилмайдиган ва бошқаларга малоллик туширмайди- ганларингиздир» деб умматларини Аллоҳ инъом этган дунё неъмат- ларидан баҳраманд бўлишга чақирган ҳадислари бор. Илоҳи, шунга амал қилиб, икки дунё саодатидан баҳраманд бўлишни насиб этсин.

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Ҳожи Абдулғафур Абдурраззоқ Бухорий
Тариқат одоблари  (Нақшбандия таълимоти асосида) китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram