Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида) 16-қисм
1772 марта ўқилди.
Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида)
16-қисм
Бухоро хаттотлик санъатида тариқат талқини
Бухорои шариф қадим-қадимдан моҳир зарринқалам хаттотлари билан машҳурдир. Тарих саҳифаларида Шоҳ Ҳусайн ибн Исомуддин Бухорий, Қулмуҳаммад Бухорий, Муҳаммад Шариф Мунший Бухорий, Мирзо Содиқ Мунший Жондорий, Мир Почо ибн Мир Раҳматуллоҳ Бухорий, Мир Ҳусайн Кўлангий (Ҳиротлик машҳур Мир Али хаттотнинг шогирдлари), Мир Маъсум Бухорий, Аваз Бадалий Бухорий, Мир Али
Фатҳободий, Домло Бобобек, Абдулмажид Махдум, Мирзо Муҳаммаджон, Мирзо Исҳоқ каби заррин қалам соҳиблари - моҳир хаттотларнинг номлари тез-тез учраши бунинг ёрқин далилидир.
Машҳур хаттотлар ҳуснихатларининг чиройли ва жозибадор бўлиши учун араб ҳарфларининг ҳар бирига сайқал беришга ҳаракат қилганлар. Зеро, хат инсон фикру истакларини ифода этувчи санъат турларидан биридир. Дунёдаги барча илоҳий муқаддас китоблар, қомусий, тарихий, илмий, адабий асар ва тўпламлар хаттот (каллиг- раф)ларнинг сермашаққат меҳнатлари эвазига бизгача етиб келган.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: عَ ل ي ك مْ ب سْ نِ الْ ط ف ن نَّه مِ نْ مَ فَ ا تِيحِ ال رِ زْقِ )ذكره الصغاني في " الموضوعات(
Чиройли хат ёзишни ўрганинглар. Чунки у ризқнинг калитларидандир.
مَ نْ ك تَبَ بِسْ مِ اللِ ال رَّحْْ نِ ال رَّحِ يمِ ب سْ نِ الْ ط دَ خَ لَ الْ نَّة بِغ يِ حِ سَ ابٍ
«Кимки «Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим»ни чиройли хат билан ёзса, жаннатга сўроқсиз киради», дейилади.
من كتب بسم الل الرحْن الرحيم مجودة تعظيمً ا لل غفر الل له. رواه أبو نعيم ف تاريخ
أصبهان وابن أشتهفي المصاحف، وضعفه السيوطي كما ف الدر المنثور.
Хунук хат билан ёзилган китоб киши кўзига зарар қилишини ҳатто Ибн Сино «Тиб қонунлари» китобларида таъкидлаганлар. Шунинг учун ҳусни хат билан ёзилган китоблар ниҳоятда қадрланган. қадимда машҳур хаттотлар томонидан диний-тасаввуфий мазмундаги маснавийлар, рубоийлар, мухаммаслар, қитъалар катта хат билан ёзилиб, музаҳҳиблар томонидан безатилиб, подшоҳларга, вазирларга, умуман санъатсеварларга туҳфа этилган. Амир Умархон эса моҳир хаттотлар ёзган ҳар бир хат эвазига тилла танга берган.
Бу каби бебаҳо хаттотлик намуналари эъзозланиб, авлоддан-авлодга, қўлдан-қўлга ўтиб келган. Авайлаб қолинган табаррук хатлар масжиду мадрасаларга, хонақоҳларга илиб қўйилган.
Рисоланинг 71-78-саҳифаларида келтирилган хатлар бухоролик машҳур хаттотларнинг муборак дастхатларидан намуналар бўлиб, ундаги ҳар бир шеър тасаввуф талқинига бойдир.
Ё Раб, дар халқ такягоҳам накунй,
Муҳтожи вазиру подшоҳам накунй,
Мўйи сиёҳам аз карамат гашт сафед,
Бо мўйи сафед дилсиёҳам накунй.
Таржимаси:
Ё Раб, менга халқни такягоҳ этма,
Вазиру подшоҳга муҳтож этма.
Қаро сочим оқарди карамингдан,
Оқ сочим ила кўнглимни қаро этма.
Мазмуни: Илоҳи, суянчиғим Сен. Кишиларни менга суянчиқ қилма. Подшоҳу вазирга мени муҳтож айлама, яъни ҳамма ҳожатларимни Ўзинг раво қил. Сенинг тоатингда бўлиб сочим оқарди. Энди Сенинг зикрингсиз, муҳаббатингсиз кўнглимни қора этма.
Агар хунам хўрад, бодо, ҳалолаш,
Ва гар сар хоҳад - инак поймолаш.
Ду оламро агар бахшанд бо ман,
Нахоҳам жуз тамошойи жамолаш!
Таржимаси:
Агар қонимни ичса бўлсин ҳалоли,
Агар бошимни истар йўқдир малоли.
Керакмас берсалар икки жаҳонни,
Менга танҳо тилак Ёрнинг жамоли.
Мазмуни: Ёрим қонимни ичса ҳам, бошимни поймол қилса ҳам розиман. Агар менга икки жаҳонни берсалар ҳам, Аллоҳнинг жамоли- дан бошқа ҳеч нарсани истамасман.
Дарде нажашидам, ки давойи ту надошт,
Оҳе накашидам, ки ҳавойи ту надошт.
Ашке нафишондам, ки ба роҳи ту набуд,
Занге* нашикастам, ки садойи ту надошт.
Таржимаси:
Бир дард тотмадимки, Сендан даво бўлмаса,
Бир «оҳ» тортмадимки, Сендан ҳаво бўлмаса,
Ёш оқизмадим, Сенинг йўлингда бўлмаса,
Бир занг урмадимки, Сендан садо бўлмаса.
*Мирзо Абдул-Қодир Бедил. «Рубоиёт» (Мунтахаб)да (Нашриёти Давлати Тожикистон, 1961, 17-саҳ.) Ранге ёзилган. – Муҳаррир.
Мазмуни: Парвардигоро, менга ўз ишқинг дардини бергин, Сен учун оҳ урайин. Кўз ёшимни фақат Сен учун оқизайин. Бонг урадиган бўлсам ҳам, у Сен учун садо чиқарсин.
Дил ба умеди васли ту ҳамдами жон намешавад,
Жон ба ҳавойи кўйи ту хизмати тан намекунад.
Ин дили пурзах зи гирди манрафт ба чини зулфи ту,
Хуш сафаре гузид аз он ёди Ватан намекунад.
Таржимаси:
Васлингни умид айлаб, дил ҳамдами жон бўлмагай,
Кўйингни ҳавас айлаб, жон хизмати тан қилмагай.
Захга тўлган бу юрак кетди зулфинг печи-ла,
Бу не хуш сафарки, дил ёди Ватан қилмагай.
Мазмуни: Парвардигоро, дил Сенинг васлингда жон билан бирга бўлмайди, жоним эса Сенинг васлинг умидида таним хизматини қилмайди. Бу муҳаббат билан лиммо-лим қалбим Сенинг севгинг туфайли захга тўлди. Бу қандай илоҳий ишқки, Сени зикр қилганимда ҳамма нарса эсдан чиқади.
Насиҳат кунам, ёд гиру дар амал ор!
Ки ин ҳадис зи пири тариқат ёд аст.
Мажў дурустй аҳд аз жаҳони сустниҳод,
Ки ин ажуза арўси ҳазор домод аст.
Таржимаси:
Бир насиҳат айлайин, ёдда тут, айла амал,
Ки, тариқат пирларидан бизга мерос бу ҳадис:
Бевафо ушбу жаҳондан излама бир яхшилик,
Минг куёвни алдаган бу кампирда йўқдир тамиз.
Мазмуни: Пирларимдан мерос қолган бир насиҳатимни айтай, уни ёдда тутгин: Бу фоний дунёга кўп кўнгил қўйма. Дунё минг куёвни кўрган кампирга ўхшайди, яъни ўткинчи дунёга кўнгил боғлама; Аллоҳни эсдан чиқарма.
Ниҳол саркашу гул бевафо, лола ду ранг,
Дар ин чаман ба чй умед ошён бандам.
Таржимаси:
Ниҳол саркашу гул бевафо, лола ҳарранг,
Бу чаманни мен нечун ошён қилай?
Мазмуни: Дунёдаги ниҳол осмонга қараб бўй чўзади, гул сўлади, лола эса ранг-баранг, яъни бирор нарса бу дунёда абадий қолмайди. Шундай экан, мен бу ўткинчи дунёнинг нимасига умид боғлай?
Бе илму амал беҳишти ризвон маталаб,
Бе рўзаю бенамоз иймон маталаб.
Хоҳи, ки зи Пули сирот осон гузарй,
Озори дили ҳеч мусулмон маталаб!
Таржимаси:
Бе илму амал беҳишти ризвон тилама,
Берўзаю бенамоз асло иймон тилама.
Ул сирот кўпригидан ўтмоқни осон истасанг,
Бир мусулмон кўнглига озору армон тилама.
Мазмуни: Илму амалсиз жаннату ризвонни орзу қилма. Намоз ўқимай, рўза тутмай иймонни истама. Қиёмат куни сирот кўпригидан осон ўтишни орзу қилсанг, ҳеч бир мусулмон қалбига озор берма.
Бо аҳли хирад нишину бархез
Ваз мардуми бехирад парҳез
Аз аҳли хирад расад камолат,
Ваз мардуми бехирад-малолат.
Таржимаси:
Ўлтириб тур илм аҳли бирла иноқ,
Беилмнинг суҳбатидан қоч йироқ.
Аҳли илмнинг суҳбатидан бор камол,
Илми йўқнинг суҳбатида бор малол.
Мазмуни: Илм аҳли билан бўлсанг, Аллоҳ маърифатидан бохабар бўласан. Аксинча илмсизлар суҳбатида бўлсанг, маломатга қоласан.
Барги дарахти сабз дар назари ҳушёр,
Ҳар варақаш дафтарест маърифати кирдикор.
Таржимаси:
Дарахтнинг ҳар баргига ким ташласа ҳушёр нигоҳ,
Кирдикорнинг маърифат дафтаридан бор сабоқ.
Мазмуни: Дарахтларнинг кўм-кўк барги Аллоҳни танийдиган кишига Ҳақ таолонинг маърифат дафтаридан хабар беради, яъни орифлар Аллоҳнинг яратган ҳар бир нарсасидан ҳикмат излайдилар, қалб кўзи билан қарайдилар. Ҳатто инсонлар оддий назар билан қарайдиган ўша баргда ҳам Аллоҳнинг борлигидан далолат берувчи аломатлар бор.
Силсилаи шариф
1. Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом (571-632)
2. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (разияллоҳу анҳу) (569-634)
3. Ҳазрати Салмон Форсий (р.а.)
4. Ҳазрати Қосим ибн Муҳаммад (р.а.)
5. Ҳазрати Имом Жаъфари Содиқ (р.а.) (ваф.766)
6. Ҳазрати Шайх Боязид Бастомий (қаддасаллоҳу сирраҳу) (ваф.875)
7. Ҳазрати Шайх Абул Ҳасан Харақоний (қ.с.)
8. Ҳазрати Шайх Абу Али Формадий (қ.с.) (ваф.1077)
9. Ҳазрати Шайх Юсуф Ҳамадоний (қ.с.) (1049-1141)
10. Ҳазрати Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний (қ.с.) (1103-1179)
11. Ҳазрати Хожа Ориф Ревгарий (қ.с.) (ваф.1317)
12. Ҳазрати Хожа Маҳмуд Анжирфағнавий (қ.с.) (ваф.1317)
13. Ҳазрати Хожа Али Рометаний (қ.с.) (ваф.1326)
14. Ҳазрати Хожа Муҳаммад Бобои Самосий (қ.с.) (ваф.1354)
15. Ҳазрати Хожа Амир Кулол (қ.с.) (ваф.1370)
16. Ҳазрати Шайх Баҳоуддин Нақшбанд Бухорий (қ.с) (1318-1389)
17. Ҳазрати Хожа Алоуддин Аттор (қ.с.) (ваф.1400)
18. Ҳазрати Мавлоно Яъқуб Чархий (ваф.1447)
19. Ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Шоший Самарқандий (1404-1490)
20. Ҳазрати Шайх Абдуллоҳ Яманий Ҳазарамавтий – Мир Араб (ваф.1526)
21. Ҳазрати Аҳмад Хожагий Косоний – Махдуми Аъзам (ваф.1542)
22. Ҳазрати Шайх Муҳиддин Муҳаммад Яҳё
23. Ҳазрати Хожа Ислом Жўйборий - Хўжа Калон (1493-1563)
24. Ҳазрати Шайх Жалол (ваф.тах.1548)
25. Ҳазрати Шайх Хожа Зайниддин (ваф. тах. 1570)
26. Ҳазрати Шайх Шоҳ Муҳаммад Поянда Ахсавий
27. Ҳазрати Хожа Саъд Жўйборий (1531-1589)
28. Ҳазрати Хожа Тожуддин Жўйборий (1574-1646)
29. Абул Аббос Муҳаммад Толиб
30. Ҳазрат Мавлоно Абдураҳим Жўйборий
31. Ҳазрати Мавлоно Шариф (1617-1699)
32. Ҳазрати Шайх Ҳабибуллоҳ Ахсавий (ХVII)
33. Ҳазрати Мулло Муҳаммад Охунд – Эшони Имло Бухорий (ваф.1749)
34. Ҳазрати Халифа Худойдод (ваф.1801)
35. Ҳазрати Халифа Ниёзқул Чор Минорий (ваф.1827)
36. Ҳазрати Халифа Муҳаммад Ҳусайн (ваф.1834)
37. Ҳазрати Муҳаммад Шарифхожа Бухорий (ваф.1845)
38. Ҳазрати Мир Иноятуллоҳ Мавлавий (ваф.1857)
39. Ҳазрати Мавлоно Домло Ҳасанча (ваф.1867)
40. Ҳазрати Қози Домло Абдушукур Бухорий (ваф.1880)
41. Ҳазрати Шайх Домло Юсуф Бухорий(ваф.1916)
42. Ҳазрати Эшон Султонхон (ваф.1918)
43. Ҳазрати Шайх Домло Холмурод (ваф.1921)
44. Ҳазрати Домло Қутбиддин Бухорий (ваф.1921)
45. Ҳазрати Эшон Ибодуллохон Махдум (ваф.1925)
46. Ҳазрати Эшон Саббохон (ваф.1930)
47. Ҳазрати Эшони Яҳёхон (ваф.1948)
48. Ҳазрати Эшон Ҳабибуллохон Ахсавий Бухорий (ваф.1950)
49. Ҳазрати Шайх Кароматулло (ваф.1955)
50. Ҳазрати Эшон Нақшбандхон (ваф.1958)
51. Ҳазрати Шайх Домло Исмоил (1880-1957)
52. Ҳазрати Шайх Сулаймонхўжа Орифий (1884-1979)
53. Ҳазрати Қори Абдураҳим (1888-1962)
54. Ҳазрати Ҳожи Мардонқул (ваф.1966)
55. Ҳазрати Халифа Абдулвоҳид (ваф.1968)
56. Ҳазрати Домло Абдузоҳир (ваф.1969)
57. Ҳазрати Домло Асрор (ваф.1975)
58. Ҳазрати Қори Ғуломқодир (1882-1977)
59. Ҳазрати Қори Абдулазиз (ваф.1982)
60. Ҳазрати Домло Абдулҳаким (ваф.1984)
61. Ҳазрати Ғуломжон Изомий (1890-1991)
Давоми бор...
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Ҳожи Абдулғафур Абдурраззоқ Бухорий
Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида) китобидан
«орқага