Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида) 14-қисм
2709 марта ўқилди.
Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида)
14-қисм
Нафснинг турлари:
1. Нафси аммора – ёмонликка буюрувчи нафс.
}إِنَّ النَّ فْسَ لََْمَّارَة بِالسُّوءِ {
«Зеро, нафс – фақат ёмонликка қистовчидир». (Юсуф сураси, 53-оят.)
2. Нафси лаввома – хатою–камчиликларини англай бошлаб, ўзини танқид қилувчи нафс.
}وَلَ أ قْسِ م بِالنَّ فْسِ اللَّوَّامَةِ {
«Шунингдек, маломатчи нафсга қасамёд этурманки, (қайта тирилиб, ҳисоб-китоб қилинурсизлар)!» (Қиёмат сураси, 2-оят.)
3. Нафси мулҳама – маънавий ҳаётнинг баъзи гўзалликларини сезиб, Аллоҳдан баъзи илҳомлар олиб туради.
4. Нафси мутмаинна – таскин топган нафс.
}يَا أَيَّ ت هَا النَّ فْ س الْ مطْمَئِنَّة ، ارْجِعِي إِلَ رَب كِ رَاضِيَةً مَرْضِيَّة ، فَادْ خلِي فِ عِبَادِ ي، وَادْ خلِي
جَنَّتِ {.
«Эй, хотиржам (сокин) жон! (Ато этилган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ таоло томонидан) ҳам рози бўлинган ҳолингда,
Раббинг (ҳузури)га қайт! Бас, (солиҳ) бандаларим (сафи)га қўшилгин ва жаннатимга киргин!» (Фажр сураси, 28-, 29-оятлар.)
5. Нафси розия – Парвардигорнинг берган неъматларига рози.
6. Нафси марзия – Аллоҳ таоло томонидан севилган бандага айланади.
7. Нафси софия – Бу пайғамбарларга хос бўлган нафс.
Зикр ва унинг одоби
Зикр сўзининг луғавий маъноси - эсга олиш, эсда тутиш. Зикр тўғрисида кўпгина оят ва ҳадис мавжуд.
Аллоҳ таоло айтади:
}فَاسْأَل وا أَهْلَ ال ذِكْرِ إِنْ كنْت مْ لَ تَ عْلَ مونَ {
«Агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар аҳли зикрлардан сўрангизлар». (Наҳл сураси, 43-оят.)
}وَلَذِكْ ر اللََِّّ أَكْ بَ ر {
«Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир!» (Анкабут сураси, 45-оят.)
Яна бир оятда:
}يَا أَيُّ هَا الَّذِينَ آمَن وا اذْ ك روا اللَََّّ ذِكْرًا كَثِياً، وَسَب حوه ب كْرَةً وَأَصِيلًا {
«Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилингиз ва эртаю кеч унга тасбеҳ айтингиз!» дейилади. (Аҳзоб сураси, 41-, 42-оятлар.)
Яна бир ояти каримада шундай уқтирилади:
}الَّذِينَ يَذْ ك رونَ اللَََّّ قِيَامًا وَق ع ودًا وَعَلَى جن وبِِِمْ وَيَ تَ فَكَّ رونَ فِ خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالَْْرْضِ {
«Улар туриб ҳам ўтириб ҳам, ётиб ҳам, Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар». (Оли Имрон сураси, 191-оят.)
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
أَفْضَل ال ذِكْرِ لَ إِلَهَ إِلَّ اللََّّ )رواه ابن ماجه والترمذي(
«Зикрнинг афзали – Лаа илаҳа иллаллоҳ».
Нақшбандия тариқатига кўра инсон жасади (танаси)нинг бешта жойида хуфёна тарзда зикр яъни ل إ لَه إل الل «Лаа илаҳа иллаллоҳ» калимаси айтилади. Бу «Латоифи хамса» (Беш латифа) дейилади. Латифа - Аллоҳнинг илоҳий лутфи.
Латифаи аввал - бу قلب қалб. Унинг мақоми чап сийна ости.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
إِنَّ ق ل وبَ بَنِ آدَمَ كلَّهَا بَ يَْ إِصْبَ عَيِْ مِنْ أَصَابِعِ الرَّحَْْنِ، كَقَلْبٍ وَاحِدٍ، ي صَ رِف ه حَيْ ث «
رواه مسلم( ( » يَشَاء
«Одамларнинг қалблари худди бир қалб каби Аллоҳ таолонинг икки қудрат бармоғи орасида. Уни қандай хоҳласа, шундай айлантиради».
Иккинчи латифа – روح руҳ. Унинг мақоми - ўнг сийна ости. Аллоҳ таоло айтади:
}وَيَسْأَل ونَكَ عَنِ الرُّوحِ ق لِ الرُّو ح مِنْ أَمْرِ رَ ب {
«(Эй, Муҳаммад,) Сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Руҳ фақат Раббимнинг ишидандир». (Исро сураси, 85-оят.)
Учинчи латифа – سر сир. Унинг мақоми - чап сийна усти.
Аллоҳ таоло айтади:
}يَ عْلَ م سِرَّ كمْ وَجَهْرَ كمْ {
«У (Аллоҳ) сир тутгану ошкор қилган нарсаларингизни билур». (Анъом сураси, 3-оят.)
Тўртинчи латифа – خفي хафий. Унинг мақоми - ўнг сийна усти.
Аллоҳ таоло:
}ادْع وا رَبَّ كمْ تَضَرُّعًا وَ خفْيَة {
«Раббиларингизга хуфёна зикр қилинглар» (Аъроф сураси, 55-оят),- дейилгани учун бу «Латифаи хафий» деб айтилади.
Манбаларда қайд қилинишича, зикри хафийни Ҳазрат Хизр алайҳиссалом Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийга таълим берганлар.
Бешинчи латифа – أخفى ахфо. Унинг мақоми нафас йўли бўлиб, ўнг ва чап сийна усти ўртасидадир.
Аллоҳ таоло айтади:
}وَإِنْ تَِ هَرْ بِالْقَوْلِ فَنِنَّه يَ عْلَ م ال سرَّ وَأَخْفَى{
«Агар (Сиз) ошкора гапирсангиз ҳам (ёки хуфёна гапирсангиз ҳам), албатта, у сирни ҳам, энг махфий нарсаларни ҳам билур». (Тоҳо сураси, 7-оят.)
Мазкур беш жой инсоннинг кўкрак қафасида жойлашган ва уни ҳаётий эҳтиёжларнинг асосийси билан таъминлайдиган аъзолардир.
Нақшбандия тариқатининг улуғ машойихлари «Латифаи қалб»да хафий зикр айтиш тартибини қуйидагича изоҳлаганлар: «Тил танглай- га ёпиштирилиб, нафас киндикнинг тагидан ичга тортилади.
ل إِ لَه «Лаа илаҳа» айтилганда киндикдан пешонага қадар кўтарилиб,
إل الل «иллаллоҳ» айтилганда қалбга зарб билан урилади.
م مَّ د رَ س و ل اللِ «Муҳаммадур расулуллоҳ» эса хаёлга келтирилади. Зикр айтишда тоқликка риоя қилиниши шарт. Бир нафасда ушбу калима 3 марта ёки 5 марта ёхуд 7 марта ёинки 9 марта, шунингдек 21 мартагача айтилади. Кимки бир нафасда бу ададдан кўпроқ айтиб билса, охирини
тоқ қилиб тугатиб бошқа нафас олади ва янги нафас олганда яна шу ҳол такрорланади. Зикр 1001 марта айтилади».
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
العَ قْ ل فِ القَ لْ بِ «Ақл қалбда бўлади». Яъни қалб бутун аъзони бошқаради, ҳукм беради. Миядаги ақл эса, унинг ҳукмини ижро этади. Ибн Синодек зот ақлдан озганларни адвияи қалбия, яъни қалб дорилари билан даволаганлар.
Илоҳий лутф банданинг қалбида жо бўлгандан кейин кўнгил «Латифаи руҳ»га зикр айтишга мойил бўлади. Шундан сўнг аввал «Латифаи қалб»га 1001 марта, ундан кейин «Латифаи руҳ»га 1001 марта ل إِ لَه إل الل «Лаа илаҳа иллаллоҳ» калимаси айтилади.
Қалб зикр шарофатидан покиза бўлиб, руҳ Раббоний фазлу марҳаматдан баҳраманд бўлгач, кўнгил «Латифаи сир»га зикр айтишга мойил бўлади. «Латифаи сир»га зикр айтишдан олдин яна аввалгидай 1001 мартадан қалб ва руҳга зикр айтилиб, кейин унга зикр айтилади.
«Латифаи сир»нинг файзу футуҳидан баҳраманд бўлгач, кўнгил илоҳий баракотдан баҳраманд бўлиш учун «Латифаи хафий»га зикр айтишга мойил бўлади. Шундан кейин яна қалб, руҳ, сирга 1001 мартадан зикр айтгач, «Латифаи хафий»га 1001 марта зикр айтилади.
Қалб, руҳ, сир ва хафийда файзи Раҳмоний, футуҳи Субҳоний пайдо бўлгач, кўнгил «Латифаи ахфо»га зикр айтмоққа мойил бўлади ва яна қалб, руҳ, сир ва хафий латифаларига 1001 мартадан зикр айтилиб, сўнг «Латифаи ахфо»га 1001 марта зикр айтилади.
«Латоифи хамса»да зикри хафийнинг 5 босқичини ўтаб бўлгач,
ل إ لَه «Лаа илаҳа» калимаси 5 латифага баравар айтилиб, إل الل
«иллаллоҳ» деганда инсоннинг кўкрак қафасида жойлашган 5 аъзо зикр зарбининг таъсиридан қимирлаши лозим. Шундан кейин инсон илоҳий сир-асрордан воқиф бўла бошлайди ва у ҳаётга қалб кўзи билан қараб, теран мушоҳада қила бошлайди, Аллоҳнинг яратган ҳар бир нарсасида ҳикмат борлигини англай бошлайди. Натижада Ҳақ таолога яқин банда бўлиб, Унинг маҳбубига айланади.
Аллоҳ таоло қалбни яратиб, унга ўз даргоҳидан бўлмиш руҳни киритди. қалбни эса руҳ учун макон қилиб қўйди. Демакки, руҳ илоҳий экан унда илоҳий сир-асрор мавжуд ва у покланиши лозим. Илоҳий сирлар эса 3 хил бўлади: сир, хафий (яширин) ва ахфо (яширинроқ). Нужабою нуқаболар сирларни, абдолу автодлар хафий сирларни, қутбу ғавслар эса ахфо сирларини биладилар.
Тариқатга кирувчининг вазифалари
Тариқатга кирувчи бир-кеча кундузда:
– 101 марта «Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ»;
– 1001 марта «Лаа илаҳа иллаллоҳ» (Ҳар нафас охирида «Муҳаммадур расулуллоҳ»ни қўшиб, «Илоҳий анта мақсудий ва ризока матлубий»ни айтади);
– 100 марта салавот айтади.
– 3 марта Ихлос сураси;
- Бомдод намозидан сўнг, ухламасдан Қуръондан 1 пора (агар ўқишни билса) ва «Ёсин» сурасини тиловат этгач, шундан сўнг зикр қилиб, қуёш киши қомати баробарига кўтарилгач, икки ракаат «Ишроқ» намози ўқилади.
- Соат 9 дан то қиём вақтига қадар 2 ёки 4 ёхуд 8 ракаатгача «Зуҳо» намози;
- Аср намозидан олдин 4 ракаат «Суннати аср» ўқилади.
- Шом намозининг суннатидан кейин 2 ракаат «Аввобин» намози ўқилади. Уни 20 ракаатгача ўқиш мумкин. Шундан сўнг «Воқеа» сураси тиловат қилинади.
- Хуфтон намозидан олдин 2 ракаат «Истихора» намози ўқилади. Диний ва дунёвий ишларда иккиланиб қолганда ҳам дарҳол ушбу намозни ўқиш керак.
- Хуфтон намозидан кейин «Мулк» сураси тиловат қилинади.
- Субҳи содиқдан бир соат олдин 2 ракаат «Таҳажжуд» намози ўқилади. Бу намозни 12 ракаатгача ўқиш мумкин.
- Ҳар сафар таҳорат қилгандан сўнг 2 ракаат «Шукри вузу» (Таҳорат ҳақи) намози ўқилади;
- Масжидга киргач, 2 ракаат «Таҳийёти масжид» намози ўқилади;
Бундан ташқари, ҳар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутилади; шунингдек, ҳар ойнинг “айём ул-бийз” – 13-, 14-, 15-кунлари, яъни ой тўлган кечаларнинг кундуз кунлари рўза тутилади. Буларнинг барчаси пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларидандир.
Айём ул-бийз кунларида ой фазаси катталашиб, унинг таъсирида ҳатто дарё ва денгиз сувлари кўтарилади. Инсон жисмида ҳам шу жараён кечиб, унинг қон босими ошади. Шунинг учун шу кунларда рўза тутиш тавсия қилинади. Чунки рўза инсон жисмига анча енгиллик бағишлайдики, бу илмий жиҳатдан исботланган.
Шунингдек, айём ул-бийзда балоғатга етган кишилар ҳар 6 ойда бир марта ёки йилда бир марта баҳор ёхуд куз фаслида шифокорлар- нинг маслаҳатига мувофиқ қон олдириши жуда фойдали. Қон олди- ришнинг фойдаси тўғрисида анчагина ҳадис ҳам мавжуд. Қон олдириш юрак, асаб, қон томири ва баъзи бир давоси қийин кечадиган касалликларнинг олдини олишда ҳам муҳим бўлиб, бу ҳақда «Саҳиҳ ал-Бухорий»да қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
ال ش فَ اء فِ ال ثَّلا ثِ ال ق رْ آ ن والعَ سَ ل والِ جَ امَ ة
«Уч нарсада шифо бордир: Қуръони каримни ўқишликда, асал емоқликда ва қон олдирмоқликда».
Давоми бор...
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Ҳожи Абдулғафур Абдурраззоқ Бухорий
Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида) китобидан
«орқага