Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида)
1408 марта ўқилди.
Тариқат одоблари
(Нақшбандия таълимоти асосида)
11-қисм
Муборак рашҳалар
Исломдаги ҳар хил тариқат асрлар давомида шаклланган бўлиб, баъзи тариқатда таркидунёчилик, кишилардан узоқ яшаш, дунё лаззатини инкор қилиш, узлатни ихтиёр қилиш, чўл-биёбонларда яшаш, гуруҳ-гуруҳ бўлиб, қаландарликни, амалдорлар амалини ташлаб девоналикни ихтиёр қилиши, уйланмаслик, бировларнинг берган эҳсони билан кун кечириш авло кўрилган. Аммо булардан фарқли равишда тариқати хожагоннинг улуғ шайхларидан Хожа Юсуф Ҳамадоний, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний, Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд қаддасаллоҳу сирраҳум ўзларининг Хожагон-Нақшбандия тариқатини бошқачароқ услубда таъсис этганлар.
Хожа Юсуф Ҳамадоний 1049 йилда Ҳамадонда таваллуд топганлар. Тўлиқ исмлари Абу Яъқуб Юсуф ибн Айюб Ҳамадоний. У киши Хожагон-Нақшбандия тариқатининг асосчиси бўлиб, тасаввуф таълимотини Ўрта Осиёда ёйилишида алоҳида жонбозлик кўрсатган йирик мутасаввиф, муҳаддис олим ва ориф зот. Абу Исҳоқ Шерозий, Абу Али Формадий, Абдуллоҳ Жувайний, Ҳасан Симноний каби олиму орифлардан таълим олганлар. Деҳқончилик ва этикдўзлик билан кун кечирганлар. У зотнинг 4 та шогирдлари қуйидагилар: Хожа Абдуллоҳ Барақий - Хоразмий, Хожа Ҳасан Андақий - Бухорий, Хожа Аҳмад Яссавий ва Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний. Хожа Юсуф Ҳамадоний 1141 йилда 92 ёшда вафот этганлар.
Тасаввуф оламининг буюк намояндаси Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний 1103 йилда Ғиждувонда маърифатли оилада таваллуд топиб, аввал Ғиждувонда, сўнг Бухорода таълим олганлар. 22 ёшларида Бухорода Хожа Юсуф Ҳамадоний билан учрашиб, у кишидан Хожагон тариқати таълимотини мукаммал эгаллаганлар. Бу тариқатнинг ривожига улкан ҳисса қўшганлар, минглаб шогирд етиштирганлар. Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳам руҳий-маъна- вий устозлари бўлган Хожаи жаҳон унвони билан машҳур бу зоти шариф 1179 йилда Ғиждувонда вафот этганлар.
Нақшбандия тариқатининг асосчиси «Баҳо ул-Ҳақ» (Ҳақ таоло- нинг нури), «Баҳо уд-дин» (Диннинг нури) каби фахрий унвонлар билан машҳур бухоролик шайх, сўфий Муҳаммад Ћ;_А_ибн Муҳаммад Нақшбанд Бухорий (1318-1389)дирлар. У киши Хожа Юсуф Ҳамадо- ний, Хожа
Абдулхолиқ Ғиждувоний таълимотларини асос қилиб олиб, «Нақшбандия» тариқатига асос солганлар. Нақш солувчилик ҳунари билан шуғулланганлари учун у кишига «Нақшбанд» лақаби берилган. Нақшбанд дейилишларига иккинчи сабаб шуки, Ҳазрат Баҳоуддин муборак қўллари билан
ل إ لَه إل الل م مَّ د رَ س و ل اللِ «Лаа илаҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур расулуллоҳ» калимасини матога зар (тилло) ип билан тикиб, уни қиблага осиб қўйганлар ва унга қараб зикр қилганлар. Шунда ундан илоҳий нур таралиб, қалбларига нақшдай ўрнашиб қолган. Шу сабабдан «Нақш банд бар дил банд» - Аллоҳ номини дилингда нақш қил, - дейилади Нақшбандия таълимотида.
Улар Қуръони карим, Ҳадиси шариф, пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаи киромларнинг суннатларига доимо амал қилиб, уни тирилтириш («иҳё ус-сунна»)ни асосий мақсад қилиб олганлар. Имом Аъзам мазҳаблари, Абу Мансур Мотуридий ақидалари, Имом Бухорий ва улуғ муҳаддислар ривоят қилган мўътабар китобларга таяниб, ўз таълимотларини яратганлар.
Аллоҳ зикрини баланд овоз билан (жаҳрий зикр) айтиш олдинги тариқатларда машҳур ва маъруф эди. Нақшбандия тариқатида зикр биров эшита оладиган даражада баланд овоз билан айтилмайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қиладики:
}ادْع وا رَبَّ كمْ تَضَرُّعًا وَ خفْيَة {
«Раббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилингиз!» (Аъроф сураси, 55-оят.)
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
رواه ابن حبان( ( » خَيْ ر ال ذِكْرِ الَْْفِيُّ، وَخَيْ ر ال رِزْقِ مَا يَكْفِي «
Яна Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
«Зикрнинг яхшиси махфий бўлганидир. Ризқнинг яхшиси кифоя қилганидир».
Шунинг учун хафий зикр (қалбдан яширин айтиш) риёсиз. Қалб доимо Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиши бу ояти карима ва ҳадисларга амал қилишнинг асосий мақсадларидандир. Шу сабабдан Нақшбандияда 11 муборак рашҳа (инсонлар ҳаёт тарзини белгилаб берувчи муборак илоҳий ҳикматлар)га амал қилиш тариқатнинг моҳиятини ташкил қилади. Бундан ташқари, Нақшбандия тариқати қуйидаги 4 асосга қурилган:
1. Шариат билан зоҳирни поклаш;
2. Тариқат билан ботинни поклаш;
3. Маърифат билан Аллоҳга яқин бўлиш;
4. Ҳақиқат билан Аллоҳга эришиш.
Ҳар бир рашҳа замирида оят ва ҳадислар мавжуд бўлиб, ушбу рашҳалар шуларга асослангандир.
Улар қуйидагилар:
1. «Ҳуш дар дам» هوش در دم (Ақл қалбда, нафасда) – «ҳуш» – ақл, «дам» эса нафас. Нафаснинг асли - қалб.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
العَ قْ ل فِ القَ لْ بِ «Ақл қалбдадир». (Адабул муфрад китобида келтирилган).
Ичимиздан чиққан ҳар бир нафас ғафлат билан эмас, балки ҳушёрлик билан ва ҳузур бахш этиб чиқсин. Яъни нафас чиққанидан то киргунига қадар Аллоҳ ёди билан бўлсин.
Аллоҳ таоло айтади:
}وَ هوَ مَعَ كمْ أَيْنَ مَا كنْت مْ {
«Сизлар қаерда бўлсангизлар, у сизлар билан биргадир». (Ҳадид сураси, 4-оят.)
Демак, кимки Аллоҳни ёдидан чиқармаса, яъни ҳар дам ҳушёр бўлса, Аллоҳ у билан бирга бўлади.
«Ҳуш дар дам» рашҳасини Алишер Навоий қуйидагича тараннум қилганлар:
Дамингдин йироқ тутмагил ҳушни,
Ки юзланмагай ҳар дам офат санга.
2. «Назар дар қадам» نظر در قدم (Назар қадамда) – Бундан мақсад أ نْ
ل يمْشِ يَ فِ مَ عْ صِ يَةِ اللِ Аллоҳга гуноҳкор бўлишга ундай- диган йўлга қадам босмаслик, ундан юрмаслик, ўйлаб қадам ташлаш. Аллоҳ таоло айтади:
}أَفَمَنْ يَمْشِي مكِبًّا عَلَى وَجْهِهِ أَهْدَى أَمَّنْ يَمْشِي سَوِيًّا عَلَى صِرَاطٍ مسْتَقِيمٍ {
«Ахир юз тубан (ерга қараб) юрадиган кимса Ҳақ йўлни топувчироқми ёки тик ҳолда тўғри йўлда юрадиган кишими!?» (Мулк сураси, 22-оят.)
Бошқа бир ояти каримада айтилади:
}وَلَ تَْشِ فِ الَْْرْضِ مَرَحًا{
«Ва ерда керилиб юрмагин». (Исро сураси, 37-оят.);
Ҳар қадамда Аллоҳни эсдан чиқармасдан қилган ишлари учун ҳисобот бериш.
Назарни қадамдин йироқ солмагил,
Бу йўл замин гар бўлса рағбат санго.
(Алишер Навоий.)
3. «Сафар дар Ватан» سفر در وطن (Сафар Ватанда) – соликнинг башарий сифатлардан малакий сифатларга, ёмон сифатлар (кибр, ҳасад,
ужб, риё, бахиллик)дан яхши сифатлар (муҳаббат, ихлос, тўғри сўзлик эътиқод)га сафар қилиши, кўчиши;
Ўз Ватанида туриб, фикран дунё кезиш.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
رواه البخاري( ( » كنْ فِ الدُّنْ يَا كَأَنَّكَ غَرِي ب أَوْ عَابِ ر سَبِيلٍ «
«Дунёда гўёки ғариб ёки мусофир-йўловчидай бўлгин».
Алишер Навоий айтадилар:
Ватан ичра сокин бўлуб сойир ўл,
Сафардин агар бўлса меҳнат санга.
Мусофир бўл, аммо Ватан ичра бўл,
Тила хилвату анжуман ичра бўл.
4. «Хилват дар анжуман» خلوت در انجمن (Халқ ичида юриб, ёлғиз бўлиш) الظ اهر للخلق والباطن للحق яъни ташқи томондан халқ билан ва ички томондан Ҳақ билан бўлиш;
Ўзи халқ ичида бўлса ҳам, хилватда ўтиргандек фикру зикри Аллоҳ билан бўлиши;
Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади :
وَإِنْ ذكََرَنِِ فِ مَلَاء ذكََرْت ه فِ مَلَاء خَيٍْ مِنْ همْ )رواه ابن ماجه(
«Агар халқ ичида бўла тўриб Мени зикр қилса, Мен уни улардан ҳам яхшироқ кишилар орасида зикр қиламан»;
Халқ билан аралашиб, суҳбатда бўлиб, уларнинг дардларига шерик бўлиш, Аллоҳ таоло розилиги йўлида халққа хизмат қилиш. Нақшбандия тариқатида хилватга кўп тарғиб қилинмайди.
Алишер Навоий таъкидлаганларидек:
Десанг хилватим анжуман бўлмасун,
Керак анжуман ичра хилват
Давоми бор...
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Ҳожи Абдулғафур Абдурраззоқ Бухорий
Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида) китобидан